Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулова Сурайёхон Абдусаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лизоцим, пектин, липидлар сақловчи айрим ўсимликларни кимёвий таркиби асосида синфлаш», 02.00.10 – Биоорганик кимё, 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/K369.
Илмий раҳбарлар: Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори., профессор; Деҳқонов Рахматилло Султонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Исақов Хаятулла, техника фанлари доктори; Жалолов Иқболжон Жамолович, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турп ва топинамбур ўсимликларининг кимёвий таркибини аниқлаш, улар асосида табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш ҳамда ТИФ ТН бўйича тегишли товар код рақамларини тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турп  (Raphanus sativus L.) ўсимлигининг 5 та навини илдиз мевасининг органик таркиби, яъни унда моддалар йиғилиш динамикаси ишлаб чиқилган;
илк бор Марғилон яшил турпидан лизоцим ферментини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
турп (Raphanus sativus L.) ўсимлигини 5 та навининг,топинамбур (Helianthus tuberosus L.) ўсимлиги илдизмеваси пўстлоғи ва илдизмеваси этли қисмининг нейтрон активацион тахлил усулида 35 та макро ва микроэлеменларнинг миқдори аниқланган;
турп  (Raphanus sativus L.) ўсимлиги илдизмевасидан ажратиб олинган пектин моддасининг гилмоя билан флокулянтлик хоссаси аниқланган;
илк бор Марғилон яшил турпидан олинган лизоцим ҳамда топинамбурдан олинган инулин ва пектиннинг in vitro шароитида антиокидант фаоллиги аниқланган;
турп (Raphanus sativus L.) ва топинамбур (Helianthus tuberosus L.) ҳамда улардан тайёрланган маҳсулотларин ТИФ ТН қоидалари асосида синфланиб, уларга янги товар кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Лизоцим, пектин, липидлар сақловчи айрим ўсимликларни кимёвий таркибини аниқлаш ва синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:         
турп (Raphanus sativus L.) ва топинамбур (Helianthus tuberosus L.) ўсимликларидан олинган инулин ва лизоцим биологик фаол бирикмалари Фарғона вилояти Қува тумани анорчилик агрофирмасида 23 гектар анор боғларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 28 сентябрдаги 05/032-3922 - сон маълумотномаси). Натижада, фитопрепаратлар in vitro шароитида анорнинг патогенсиз кўчатларини олиш ва ривожланишини бошқариш имконини берган;
турп (Raphanus sativus L.) ва топинамбур (Helianthus tuberosus L.) ҳамда улардан тайёрланган табиий маҳсулотлар ТИФ ТН бўйича синфланиб, ишлаб чиқилган янги код рақамлари давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 1/16-272-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида лизоцим пектин липидлар сақловчи ўсимликларни кимёвий таркибига кўра синфлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish