Sayt test rejimida ishlamoqda

Муфтуллаева Марзия Бегдуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистон бентонитидан олинган нанозаррачали монтмориллонит асосида эластомер композициялар ва резина-техника буюмларини олиш технологияларини яратиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1403.
Илмий раҳбарлар: Ибадуллаев Ахмаджон Сабиржанович, техника фанлари доктори, профессор; Искендеров Ахмет Махсетбаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор; Аминов Шухрат Сиддикович техника фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон бентонити тупроғидан монтмориллонитни ажратиб олиш технолгиясини ва уни қўллаб эластомер композициялар ва ҳар хил шароитларда ишлатилувчи буюмлар таркиби ва олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон бентонити ва ундан ажратиб олинган монтмориллонитни кимёвий, физик-кимёвий, адсорбцион хоссалари ва структураси аниқланган;
Қорақалпоғистон бентонити таркибидан монтмориллонитни ажратиб олиш технологик жараёни ишлаб чиқилган;
монтмориллонитни қўшиб органик материаллар асосида ҳар хил шароитларда ишлатилувчи композициялар таркиби ишлаб чиқилган;
композициянинг пласто-эластик, реологик ва технологик, гистерезис, физик-механик, динамик, махсус ва эксплуатацион хоссаларига монтмориллонит миқдори, физик-кимёвий хоссалари ва структурасининг таъсири аниқланган;
олинган монтмориллонитни қўшиб хар-хил шароитларда ишлатилувчи армирланган ва армирланмаган эластомер композиция ва буюмлар олиш таркиби ва технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қорақалпоғистон монтмориллонити ва уни қўллаб юқори молекулали бирикмалар асосида композицион  материаллар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон бентонити тупроғи таркибидан монтмориллонитни ажратиб олиш технологик жараёни «Ўзкимёсаноат» АЖнинг «2022–2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2021 йил 27 мартдаги 23-3-1172-сон маълумотномаси). Натижада, композицион эластомер ва полимер материаллар таркибига қўшилувчи минерал тўлдиргичлар ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш имконини берган;
монтмориллонитни қўллаб ҳар хил шароитларда ишлатилувчи қолипланувчи ва қолипланмайдиган резина-техника-текстил буюмлари олиш технологиялари «Ўзкимёсаноат» АЖнинг «2022–2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2021 йил 27 мартдаги 23-3-1172-сон маълумотномаси). Натижада, қолипланувчи ва қолипланмайдиган резина-техника-текстил буюмлари ишлаб чиқаришда ишлатилувчи минерал тўлдиргичларни махаллийлаштириш ва тан нархини 28% камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish