Sayt test rejimida ishlamoqda

Улканбоева Гулчехра Дилшатовнанинг
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қурувчилар махсус кийими ҳимоявий хусусиятларини ошириш усулларини такомиллаштириш», 05.06.04 –«Тикув буюмлари технологияси ва костюм дизайни»   (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2020.3.PhD/T1852.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мансурова Муниса Анваровна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Абдукаримова Машкура Абдураимовна, техника фанлари доктори, доцент; Набижонова Наргиза Насимжоновна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп қаватли бино қурувчилари махсус кийими ҳимоя хусусиятларини ошириш усулларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қурувчилар ҳаракатларининг биокинематик тадқиқотлари асосида харакатларнинг бурчак параметрлари қийматлари аниқланган, махсус кийим конструкциянинг динамик мослигини таъминлаш учун динамик эффект ва бурчак параметрлари орасидаги боғланишлар олинган; 
қурувчилар хавфсизлик белбоғи ҳимояловчи жилет қўшиш ҳисобига конструкцияси такомиллаштирилган ва хавфсизлик белбоғи параметрларини ҳисоблаш боғланишлари ишлаб чиқилган;
қурувчининг баландликдан қулаш пайтида юзага келадиган динамик юкни, тавсия этилган хавфсизлик қурилмаси ҳисобига, камайтириш имконияти аниқланган; 
хавфсизлик жилетининг эксплуатацион ишончлилигини ошириш мақсадида материаллар пакети шакллантирилган ва жилет ичидаги хавони ушлаб қолиш эвазига мустаҳкамлигини таъминловчи технологик ишлов бериш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
қурувчилар учун янги турдаги махсус кийим тайёрлаш конструкторлик-технологик хужжатлари, қурувчи-монтажчиларга экстремал вазиятлар учун хавфсизлик мосламаси конструкцияси «APPAREL» МЧЖ, «TOJINISO FAYZ» МЧЖ хусусий корхоналарида кийим конструктив ва технологик ечимлари ишлаб чиқаришга татбиқ қилинган («O`zto`qimachiliksanoat» уюшмасининг 2021 йил 07 июлдаги № 03/25-2079 сон маълумотномаси). Натижада материал харажатларини 1,5 марттагача камайтиришга эришилган;
қурувчилар учун янги турдаги махсус кийим тайёрлаш ресурстежамкор технологияси «NURAFSHON NUR» хусусий корхонасида татбиқ қилинган. Натижада маҳсулот нархини импорт нархига нисбатан 2 баробар арзонлаштиришга имконият яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish