Sayt test rejimida ishlamoqda

Cагдуллаева Дилфуза Каримуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қисаси Рабғузий» асаридаги арабий жумла ва ўзлашмаларнинг структур-семантик тадқиқи», 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil773. 
Илмий раҳбар: Рустамий Салимахон Алийбег қизи, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор; Мирзиятов Шухрат Миргиязович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «Қисаси Рабғузий» асаридаги арабча жумла ва ўзлашмаларнинг структур-семантик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
«Қисаси Рабғузий» асари матнига Қуръони карим, тафсир, ҳадис ва араб халқ оғзаки ижоди намуналаридан иборат 1355 та арабча жумла муаллиф фикрини мустаҳкамлаш учун балоғат илмининг итноб (إطناب) усулида киритилгани асосланган;
асарда арабий ўзлашмалар асосида шаклланган луғавий бирликлар сўзнинг эмоционал бўёқдорлиги ва лингвопоэтик аҳамият касб этишида мазмундорликни таъминлаш учун ташбиҳ (метафора), мажоз (функционал кўчим), истиора (метонимия) ҳамда киноя (ном кўчиши)  усуллари орқали кўчма маънода қўлланганлиги далилланган; 
араб тилидаги лексик бирликларнинг семантикасини очиб бериш учун арабий жумлалар Рабғузий томонидан тўғридан-тўғри таржима ва туркий изоҳлар, арабча лексемалар туркий муодилини келтириш усуллари ёрдамида берилганлиги исботланган;
асардаги жами 339 та диний мазмундаги خالق   Xāliq, عليم ‘Alīm, سميع Samī, ملك الموت malaku-l-mavt,  كفر  kufr,  ركوع ruku‘, تسبيح tasbīḥ, شريعة  šarī‘at, نكاه nikāḥ, زكاة zakāt, أخيار  axyār, عمّارة‘ammāra каби лексемаларнинг Аллоҳнинг исмлари, эътиқод, ибодат, тасаввуф, фиқҳ мавзулари доирасида қўллангани аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Қисаси Рабғузий» асари матнига Қуръони карим, тафсир, ҳадис ва араб халқ оғзаки ижоди намуналаридан иборат 1355 та арабча жумла муаллиф фикрини мустаҳкамлаш учун балоғат илмининг итноб (إطناب) усулида киритилганига доир илмий хулосалар буюртма асосида нашр этилган «Буюк юрт алломалари» номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 9 июлдаги 02-03/4384-сон маълумотномаси;  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 21 июндаги 01-07/133-сон маълумотномаси). Натижада Қуръон илмларининг ўрта аср мумтоз асарлар тилига сингдирилиши билан боғлиқ масалаларни кенг жамоатчиликка танитиш имконияти яратилган; 
асарда арабий ўзлашмалар ёрдамида шаклланган луғавий бирликларнинг ташбиҳ, мажоз, истиора ва киноя усуллари орқали кўчма маънода қўлланиш хусусиятларига оид илмий хулосалардан ФА-Ф-1-рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳа (2017-2020)  доирасида фойдаланилган (ЎзРФАҚБнинг 2021 йил 3 майдаги 17.01/23-сон маълумотномаси). Натижада Олтин Ўрда адабиётшунослиги тарихида қўлланган лингвопоэтик усуллар арабча ўзлашмалар иштирокига оид маълумотлар билан мазмунан такомиллаштирилган;
асардаги арабча жумла, сўз ва ибораларнинг мазмуни туркий таржима ёки изоҳ орқали ёритилганлиги ҳақидаги  илмий хулосалар Ғафур Ғулом уй-музейида ташкил этилган «Қўлёзма ва нодир нашрлар» рукнидаги онлайн экспозициясида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги 03-12-08-397-сон маълумотномаси). Натижада музейдаги ўзбек тили ва адабиётига доир экспозицияларнинг янги маълумотлар билан бойиши таъминланган; 
асардаги Аллоҳнинг исмлари, эътиқод, ибодат, тасаввуф, фиқҳ мавзулари доирасида қўлланган жами 339 та диний мазмундаги лексемаларнинг семантик хусусиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston telekanali»нинг «Тақдимот» кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 26 апрелдаги 02-40-618-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларга «Қисаси Рабғузий» асаридаги диний атамаларнинг мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилишга оид илмий янгиликлар етказилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish