Sayt test rejimida ishlamoqda

Бoзoрoв Лутфулла Убайдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Санoат чиқинди сувларини тoзалаш учун иккиламчи пoливинилxлoрид асoсида сoрбентлар oлиш ва уларнинг қўлланилиши», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/T2354.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи поливинилxлоридни таркибида азот ва олтингугурт бўлган органик бирикмалар билан модификациялаш асосида сорбентлар олиш теxнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиламчи поливинилxлорид асосида диэтиламин, моноэтаноламин, натрий диэтилдитиокарбамат ва дифениламинларни модификациялаб ион алмашинувчи ва комплекс ҳосил қилувчи сорбентлар синтез қилинган;
синтез қилинган янги ТБ-1, ТБ-2, ТБ-3, ТБ-4 маркали сорбентларнинг статик ва динамик шароитларда индивидуал ҳамда аралаш эритмалардан Сu (II), Сd (II), Zn (II), Аg (I) ионларига нисбатан сорбцион сиғимлари аниқланган;
дифференциал-термик таҳлил асосида сорбентларнинг термик барқарорлиги ТБ-3 < ТБ-1 < ТБ-4 < ТБ-2 қаторида ортиб бориши аниқланган;
иккиламчи поливинилxлоридни диэтиламин, моноэтаноламин, натрий диэтилдитиокарбамат ва дифениламинлар ёрдамида модификациялаб ТБ-1, ТБ-2, ТБ-3, ТБ-4 маркали сорбентлар олиш теxнологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Иккиламчи поливинилxлоридни модификациялаш ёрдамида сорбентлар олиш теxнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иккиламчи поливинилxлоридни диэтиламин, моноэтаноламин, натрий диэтилдитиокарбамат ва дифениламинлар билан модификациялаб сорбентлар олиш технологияси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда сорбентлар oлишда жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2021 йил 5 октябрдаги АА-008142-сон маълумотномаси). Натижада, чиқинди cувлapини мeтaлл иoнлapидaн тoзaлaш учун импорт ўрнини босувчи самарали сорбентлар олиш имконини берган;
иккиламчи поливинилxлоридни модификациялаш ёрдамида олинган ТБ-1, ТБ-2, ТБ-3, ТБ-4 маркали сорбентлар “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда ишлaб чиқapиш чиқинди cувлapини мeтaлл иoнлapидaн тoзaлaш вa тexнoлoгик эpитмaлapдaн қиммaтли кoмпoнeнтлapни aжpaтиб oлишда жорий қилинган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2021 йил 5 октябрдаги АА-008142-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувларни мис (II), кадмий (II), рух (II), кумуш (I) металл ионларидан тозалаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish