Sayt test rejimida ishlamoqda

Палуанов Данияр Танирбергеновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юмшоқ грунтларда паст босимли гидротехника иншоотлари заминларини ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш”, 05.09.06-“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Т147.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хўжакулов Рустам, техника фанлари доктори, профессор,
Эргашев Рустам Рахимович, техника фанлари доктори, профессор, 
Маликов Зафар Маматкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб муҳандислик-геологик шароитларда лойиҳаланадиган ва қуриладиган паст босимли гидротехника иншоотлари заминларини ҳисоблаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
заминда оқувчанлик хусусиятига эга грунтларни ҳаракатга келтирувчи кучлар миқдори ва статик юкламалар таъсирида паст босимли ГТИ заминининг хавфсизлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
заминда оқувчанлик хусусиятига эга грунтлар мавжудлигида “тўғон-бир жинсли бўлмаган замин” тизимининг гидравлик модели ишлаб чиқилган;
иншоот оғирлиги ва гидростатик босим таъсирида паст босимли ГТИ заминлари хавфсизлигини ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
кўп фазали суюқликлар ҳаракати модели асосида паст босимли ГТИ заминининг хавфсизлигини баҳолаш усуллар такомиллаштирилган;
мураккаб кўп қатламли грунтларда паст босимли ГТИ заминидаги фильтрация оқими тезлиги ва босими тақсимланиши қонунияти асосида фильтрация мустаҳкамлигини баҳолаш ҳисоблари такомиллаштирилган;
иншоот оғирлиги ва гидростатик босим таъсирида паст босимли ГТИ заминининг турғунлигини ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган;
юмшоқ грунтларда паст босимли ГТИ заминларини лойиҳалашнинг самарали ва тежамкор технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юмшоқ грунтларда паст босимли гидротехника иншоотлари заминларини ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муҳандислик-геологик шароитлари оғир бўлган ҳудудларда паст босимли гидротехника иншоотлари ва уларнинг заминларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича паст босимли гидротехника иншоотлари заминлари хавфсизлигини баҳолашнинг гидравлик усуллари “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 августдаги 03/27-2446-сонли маълумотномаси). Натижада, юмшоқ грунтларда лойиҳаланадиган паст босимли иншоотлар заминларига таъсир этадиган кучлар миқдорини аниқлаш имконини берди;
грунтларнинг мураккаб геологик тузилишида иншоотнинг турғунлиги ва заминнинг мустаҳкамлигини таъминловчи иншоотнинг замин билан туташиши бўйича тадбирлар, юклама ва таъсирларнинг биргаликдаги барча ҳисобларини инобатга олган ҳолда статик юкламаларда паст босимли гидротехника иншоотлари заминларининг кучланганлик-деформация ҳолатлари натижалари “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясига ҳамда юмшоқ грунтларда паст босимли гидротехника иншоотлари заминларини лойиҳалаш, қуришда самарали ва тежамкор технологик тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш орқали замин грунтининг турғунлигини оширишнинг технологик усулларини қўллаш вариантлари “Амударё” ҳавзавий сув хўжалиги бирлашмаси қуйи дарё бошқармасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 августдаги 03/27-2446-сонли маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган ҳисоблар лойиҳаланаётган паст босимли гидротехника иншоотларининг ишончлилиги ва самарадорлигини оширишга имкон берди;
иншоотлар замини грунтларининг қатлам-қатлам бўлиши, линзаларнинг мавжуд бўлиши, чуқурлик бўйича ва планда грунтнинг деформацияланувчанлик характеристикасини ўзгариши ҳисобига иншоотнинг нотекис юкланишини аниқлашни ҳисобга олган ҳолда мураккаб кўп қатламли грунтларда паст босимли гидротехника иншоотлари заминларининг мустаҳкамлигини ошириш ҳисоблари Орол бўйи дельта бошқармасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 августдаги 03/27-2446-сонли маълумотномаси). Натижада, бир жинсли бўлмаган заминлар учун паст босимли гидротехника иншоотлари заминларининг иқтисодий жиҳатдан самарали ва ишончли муҳандислик ечимларни топиш, салбий оқибатларни бартараф қилиш табдирларини ишлаб чиқиш имконини берди;
мураккаб қатламли грунтларни иншоот заминига мустаҳкамлаш ва зичлаш ишлари заминнинг юк кўтарувчанлик хусусиятини ошириш мақсадида лойиҳада талаб қилинган сув ўтказувчанлиги ва фильтрация мустаҳкамлигини таъминлашда паст босимли гидротехника иншоотлари заминларининг фильтрацияга қарши мустаҳкамлиги ҳисоблари Орол бўйи дельта бошқармасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 августдаги 03/27-2446-сонли маълумотномаси). Натижада, паст босимли иншоотларнинг замин¬лари грунтларини мустаҳкамлаш, иншоот остида фильт-рацияни камайтириш ва фильтрациянинг хавфли асоратларини бартараф қилишнинг ишончли ва иқтисодий жиҳатдан самарали технологик усулларини қўллаш, сарф-ҳаражатларни 10% гача камайтириш имконини яратди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish