Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанова Сумбул Исламовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” курси мавзулари орасидаги узвийликни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2445.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти. 
Илмий маслаҳатчи: Турдиқулов Эшбой Отақулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Улфат Илхамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» курси мавзулари орасидаги узвийликни таъминлашнинг педагогик имкониятларини аниқлаштириш ҳамда механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ҳаёт хавфсизлиги кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик, психологик хусусиятлари ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил этишнинг мотивацион, амалий-фаолиятли жараёнларини этноэкологик, этнопедагогик ёндашувлар билан комплекс (ички мазмуний, ташқи ишни ташкил этиш шакллари) интеграцияси даражасининг макон, вақт ва инсон омили устувор бўлган таълимий муҳитдаги барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
«хавф», «таҳдид», «хавфсизлик» тушунчаларини ўқув фанларига сингдириш асосида узвий ўргатишнинг мазмуни ва педагогик имкониятлари таянч ва ўқув фанларига оид компетенцияларнинг алоқадорлигини таъминлашга йўналтирилган методик тизим (синфлар кесимида тақсимланган мавзулар, таълим муҳитига мос танланган ёндашувлар)ни ўқувчи шахсининг хавфсиз ривожланиш жараёнига эмоционал ва интерпритатив таъсирчанлик даражалари (фавқулодда ҳодисалар оқибатларининг турли ёш ўқувчилари томонидан англанганлиги)ни ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
«Ҳаёт хавфсизлиги асослари»нинг фанлараро интегратив ўқитилишининг дидактик таъминоти ўқитувчиларнинг умуминсоний қадриятлари (инсонпарварлик, тарихийлик, тинчлик, саломатлик, маданий, экологик барқарорлик) тизимига шахсга йўналтирилган таълим тамойилларига асосланган педагогик масъулият ва ўзгаларга ҳамда ўзига бўлган муносабатнинг этика элементларини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;  
ўқувчиларнинг ҳаёт хавфсизлигини узлуксиз таъминлаш амалиётини самарали ташкил этиш технологиялари ўқувчиларда зарур ҳаётий кўникмалари (мақсаднинг аниқлиги, тез ва самарали қарор қабул қилиш, тезкор таҳлил ва вазиятга мослашиш, коммуникативлик, натижаларни прогноз қилиш, саломатликни сақлаш ва назорат қилиш)ни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион фаолият (фасилитация, модерация, тренерлик) элементларини дарс ва дарсдан ташқари педагогик жараёнга адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида ҳаёт хавфсизлигини ўргатиш босқичлари оддийдан мураккабга тамойили асосида ўқувчиларда бутун ҳаёти давомида хавфсиз ҳаракатланиш траекториясини моделлаштириш кўникмаларини интенсив ривожлантиришга устуворлик бериш асосида тизимлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» курси мавзулари орасидаги узвийликни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ҳаёт хавфсизлиги кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик, психологик хусусиятлари ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил этишнинг мотивацион, амалий-фаолиятли жараёнларини этноэкологик, этнопедагогик ёндашувларга асосланган ҳолда комплекс интеграциялашга доир таклифлар «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» курси бўйича 1-11-синфлар учун ўқув дастурлари, ўқитувчилар учун «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» номли услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 13 августдаги 01/11-02/10-1190-сон маълумотномаси). Натижада курснинг синфлар кесимида тизимли ўқитилиши ва яхлит натижаларга йўналтирилган ҳолда дарс ва машғулотларни ташкил этиш йўлга қўйилган; 
«хавф»,  «таҳдид», «хавфсизлик» тушунчаларини ўқув фанларига сингдириш асосида узвий ўргатишнинг мазмуни ва педагогик имкониятлари таянч ва ўқув фанларига оид компетенцияларнинг  алоқадорлигини таъминлашга йўналтирилган методик тизим асосида  ўқувчи шахсининг хавфсиз ривожланиш жараёнини эмоционал ва интерпритатив таъсирчан тарзда ташкил этишга доир методик тавсияларидан ПЗ-2014-0903160552-рақамли  «Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 13 августдаги 01/11-02/10-1190-сон маълумотномаси).  Натижада педагогик жамоа томонидан ўқувчи шахси хавфсизлигини узлуксиз таъминлашнинг мазмуний компонентларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган; 
«Ҳаёт хавфсизлиги асослари»нинг фанлараро интегратив ўқитилишининг дидактик таъминотини ўқитувчиларнинг умуминсоний қадриятлари (инсонпарварлик, тарихийлик, тинчлик, саломатлик, маданий, экологик барқарорлик...) тизимига шахсга йўналтирилган таълим тамойилларига асосланган ҳолда такомиллаштиришга оид назарий-методик қарашлар  «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» номли ўқувчилар учун дидактик материаллар тўпламлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 13 августдаги 01/11-02/10-1190-сон маълумотномаси). Натижада инсон омили ва ундан фойдаланишда хавфсиз ҳаёт шароити ва ривожланиш муҳити муҳимлигини кенг жамоатчиликка етказишнинг ресурсли таъминоти яратилган;
умумтаълим мактабларида ҳаёт хавфсизлигини ўргатишнинг алгоритмик босқичлари ўқувчиларда бутун ҳаёт давомида хавфсиз ҳаракатланиш траекториясини моделлаштириш кўникмаларини интенсив ривожлантиришга оид таклифлар «Ўқувчининг шахсий хавфсизлиги»  номли услубий қўлланма ва «Ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари» деб номланган монография, «Бошқарув психологияси» дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 13 августдаги 01/11-02/10-1190-сон маълумотномаси).  Натижада инсон бутун ҳаёти давомида шахсий ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш кўникмаларига таълимнинг дастлабки давридан эга бўлишларига эришиш муҳимлигини  тегишли соҳа кадрларига етказишнинг имконияти кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг ҳаёт хавфсизлигини узлуксиз таъминлаш амалиётини самарали ташкил этиш технологиялари XXI аср кўникмалари (мақсаднинг аниқлиги, тез ва самарали қарор қабул қилиш, тезкор таҳлил ва вазиятга мослашиш, коммуникативлик, натижаларни прогноз қилиш, саломатликни сақлаш ва назорат қилиш...)ни  ўқувчиларда ривожлантиришга оид методик тавсияларидан фанлар таркибига интеграцияланган «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» курси бўйича 1-11-синфлар учун ўқув дастурларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 13 августдаги 01/11-02/10-1190-сон маълумотномаси). Натижада нафақат умумтаълим мактабларида, балки узлуксиз таълимнинг барча бўғинларида таълим иштирокчилари ҳаёт хавфсизлигини таъминлашда методик жиҳатдан таяниш учун имконият яратилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish