Sayt test rejimida ishlamoqda

Наджмитдинов Отабек Бахритдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Менопаузадан кейинги даврда аёлларда диабетик полинейропатия ташхисининг замонавий жиҳатлари», 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1744.
Илмий раҳбар: Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Наримова Гульчехра Джуманиязовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: менопаузадан кейинги даврдаги аёлларда диабетик полинейропатия касаллиги ривожланишининг патобиокимёвий механизмларини баҳолаш ва ташҳисотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабетда суяк тўқимасига таъсир этувчи метаболик бузилишлар билан оғир кечувчи остеопороз хамрохлигида ва остепорозсиз диабетик билан оғриган аёлларда гормонал фоннинг таъсири исботланган;
иккиламчи гиперпаратиреоз ва гипокальцемия билан хамрохликда кечувчи диабетик полинейропатияда постменопаузал остеопороз билан оғриган бемор аёлларда суяк тўқимасининг трабекуляр ва кортикал қисмини зарарланиши аниқланган; 
илк марта диабетик полинейропатия ривожланишида гематоэнцефал тўсиқни микроциркулятор бузилишларга олиб келувчи нейротрофик омилларни ахамияти асосланган;
диабетик полинейропатия билан оғриган аёллар ҳолатини баҳолашда эрта скрининг ташхислаш имконини берувчи диагностик ва прогностик меъзонлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Постменопаузал даврда диабетик полинейропатия ва унинг асоратлари мониторинги, ташхислашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
постменопаузал даврда диабетик полинейропатия ва уни эрта ташҳислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Постклимактерик даврда диабетик полинейропатияни эрта ташҳислаш усули" услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 8н-д/137-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада менопауза давридаги аёлларда диабетик полинейропатияни замонавий ташхислаш усуллари ёритилган ҳамда амалда тадбиқ қилиш имконини берган; 
постменопаузал даврдаги аёлларда диабетик полинейропатия касаллигини эрта ташхислаш алгоритми бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизими, жумладан, Андижон вилоят эндокринология диспансери ва Андижон шаҳрининг 2-оилавий поликлиникаси амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 06 сентябрдаги 08-07/11348-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши постменопаузал даврда диабетик полинейропатия аниқланган беморлар саломатлик холатини мониторинг қилиш, таянч-ҳаракатланиш тизими асоратларини эрта аниқлаш ва натижада ногиронлик ҳамда ўлим хавфини камайтириш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish