Зияев Дилшод Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кадмий, индий ва сурьмани аниқлашда электрокимёвий сенсорларни ишлаб чиқиш ва қўллаш», 02.00.02-Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/K5.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайҳо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc 27.06.2017.K.01.03
Расмий оппонентлар: Насимов Абдулла Муродович, кимё фанлари доктори, профессор; Султанов Марат Султонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент фармацевтика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрокимёвий сенсорларни ишлаб чиқиш ва уларни кадмий, индий ва сурьмани аниқлашда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли органик реагентлар билан модификацияланган электрокимёвий сенсорлар ёрдамида In, Sb ва Cd ионлари инверсион вольтамперометрик аниқланган;
буфер аралашмалар ва фон электролитларнинг оптимал таркиби ва компонентларнинг нисбати кўрсатилган, потенциалнинг таъсири, сенсорларда деполяризаторнинг тўпланиш вақти, аниқланаётган эритманинг температураси ва ток диапазонини фойдали аналитик сигнал катталигига таъсири топилган;
аниқланаётган металларнинг аналитик сигналга симоб (II) нинг таъсири ва уларнинг гибрид экстракцион инверсион вольтамперометрик усуллари ишлаб чиқилган;
тадқиқ қилинган металларни реал табиий объектларда ва саноат материалларида селектив инверсион вольтамперометрик аниқлаш натижаларига бегона катионларнинг, комплекс ҳосил қилувчи бирикмаларнинг ва анионларнинг таъсири кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индий, кадмий ва сурьма ионларини микро миқдорларда реал объектлар таркибидан аниқлашда органик реагентлар ёрдамида модификацияланган электрокимёвий сенсорларларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш асосида:
Индий, кадмий ва сурьма ионларини аниқлашнинг инверсион вольтамперометрик усуллари «Дехқонобод калий заводи» ҚКАЖ да амалиётга татбиқ қилинган («Дехқонобоб калий завод» нинг 2017 йил 11 сентябрь 782/09-3 сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида органик реагентлар ёрдамида модификацияланган электрокимёвий сенсорлар билан ўғитлар таркибида оғир металларни самарали аниқлашда фойдаланилган;
индий, кадмий ва сурьмани ионларини аниқлашнинг инверсион вольтамперометрия усуллари санитар эпидимиологик назорати марказлари томонидан амалиётга татбиқ этилган (Республика давлат санитария - эпидемиология назорати марказининг 2017 йил 15 сентябрь
16-8/6790-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида ишлаб чиқилган модификацияланган электрокимёвий сенсорлар ёрдамида индий, кадмий ва сурьма ионларини аниқлашда ишлатилган усулларнинг имкониятлари ҳамда сезгирлигини оширишга ёрдам берган.