Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Камолиддин Жўрабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Кўп мақсадли машина гидравлик юритмаси параметрларини ҳисоблаш методикасини такомиллаштириш», 05.08.06 – Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1752
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.18/30.12.2019.Т.09.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Аскарходжаев Тўлқин Ишонович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Иноятходжаев Жамшид Шухратуллаевич (Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети); техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ахмедов Дониёр Анваржонович (Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети). 
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
кўп мақсадли машинанинг гидравлик юритмаси иш жараёнини ҳисоблаш методикасини такомиллаштириш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп мақсадли машина технологик параметрлари (қазиш, суриш, бурғулаш, кўтариш-тушириш)ни асословчи техник иш унумдорлиги ифодаси тезлик коэффициенти ва мавжудлик коэффициентини киритиш асосида такомиллаштирилган;
кўп мақсадли машина гидравлик тизимини тез алмашинувчи жиҳозлар (чўмич, отвал, бурғу, кўтариш-тушириш) билан иш жараёнини ҳисоблаш математик модели ҳаракат тенгламаларини сонли ечиш Кутта-Мерсон ва Тейлор усули музлатилган коэффициентлар орқали такомиллаштирилган;
экскаватор гидроюритмаси динамик моделининг оралиқ бурчак рационал параметрлари Matlab/Simulink дастурида статик, кинематик ва динамик параметрлар ёрдамида диссипатив функцияни иккинчи турдаги Лагранж тенгламасига алмаштириш орқали вектор-матрица шаклидаги тенгламалар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
кўп мақсадли машина гидроюритмаси иш жараёнини комплекс ҳисоблаш усули қазиш жараёнларида гидротизимга тушаётган кучлар таъсирини ҳисобга олиб, технологик жараённи истиқболли прогноз қилиш имкониятини кафолатлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий қилинган:
унумдорлик коэффициентига таъсир этувчи кучдан ва грунтнинг қаршилик кучидан фойдаланган ҳолда, тезликнинг масштабли коэффициентини киритиш йўли билан кўп мақсадли машинанинг такомиллаштирилган технологик (қазиш, итариш, бурғулаш, кўтариш ва тушириш) параметрлари Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий тадқиқот институти ва “Ўзйўлмашсервис” илмий-ишлаб чиқариш тажриба унитар корхоналарига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 1 феврал 2021 йилдаги 03-389-сон маълумотномаси). Натижада энергия тежайдиган гидроюритманинг ишлаши, қазиш жараёнида энергия эҳтиёжини 23%га ва двигателга тушадиган юкни камайтириш имкони яратилган;
универсал машинанинг гидравлик тизимини тез алмашинувчи жиҳозлар (чўмич, отвал, бурғу, кўтариш-тушириш) билан иш жараёнини ҳисобга олишга мўлжалланган такомиллаштирилган математик модели “Ўзйўлмашсервис” илмий-ишлаб чиқариш тажриба-унитар корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 1 феврал 2021 йилдаги 03-389-сон маълумотномаси). Натижада экскаватор қуввати ва қувват параметрларига боғлиқ чўмич а2=470…530, рукоят а3=550…580 ва стрелалар а5=220…270 аниқланган ўзаро боғлиқликларни чўмични оптимал жойлашувини аниқлаш имконини берган;
экскаватор гидроюритмаси Matlab/Simulink дастурида статик, кинематик ва динамик моделлари оптимал бурчаклар диапазони ёрдамида ишнинг давомийлик цикли ва унумдорлигини оптималлаштирилган рационал параметрлари “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 1 феврал 2021 йилдаги 03-389-сон маълумотномаси). Натижада, Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази фаолиятида ишлаб чиқилган ҳамда амалиётда қўлланилаётган кўп мақсадли машиналари конструкцияларининг таркибий қисмлари такомиллаштирилган;
кўп мақсадли машина гидравлик тизимининг иш жараёнини комплекс ҳисоблаш усули “Ўзйўлмашсервис” илмий-ишлаб чиқариш тажриба-унитар корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 1 феврал 2021 йилдаги 03-389-сон маълумотномаси). Натижада, бир чўмичли экскаваторнинг эксплуатацион иш фаолиятини 15% га ошириш таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish