Sayt test rejimida ishlamoqda

Саматов Азизжон Абдулахатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сутли маҳсулотларни ташқи иқтисодий фаолиятда кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T854.
Илмий раҳбарлар: Ҳамроқулов Ғофуржон, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Дилшод Ахмедович, кимё фанлари доктори, профессор;Тураев Шавкат Абдикаюмович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий техник регламент талабларига мувофиқ қайта ишланган янги турли хилдаги эритилган пишлоқ маҳсулотларнинг ТИФда қўлланадиган кодларини белгиловчи усулларини ишлаб чиқишни ва сертификатлашни таклиф этиш ҳамда маҳсулотларнинг сифат ва ҳавфсизлик  кўрсаткичларини тезкор ва самарали баҳолаш усулини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эритилган пишлоқ таркибида инсон саломатлиги ва ҳаёти учун ҳавфли бўлган микробиологик хавф компонентларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи омиллари аниқланган;
эритилган пишлоқ маҳсулотларнинг кимёвий таркиби, тузилиши ва истеъмол хоссасидан келиб чиққан ҳолда амалдаги товар кодларига қўшимча тарзда киритилган янги товар кодлари яратилган; 
эритилган пишлоқ маҳсулотларнинг товар ҳолатини белгиловчи органолептик, физик-кимёвий, сифат ва ҳавфсизлик кўрсаткичлари ҳамда истеъмол хоссасига мувофиқ мазкур товарларнинг код рақамларини уларнинг ёғлилик даражаси асосида белгилаш усуллари ишлаб чиқилган;
эритилган пишлоқ маҳсулотларнинг товар ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш усулларидан мазкур товарларнинг код рақамларини тўғри белгилаш мезонлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сут маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Эритилган пишлоқлар” техник шарти Ўзстандарт агентлиги томонидан тасдиқланган (O’zDSt 3024:2015). Натижада, қайта ишланган турли хилдаги эритилган пишлоқларни истеъмол қилиш учун ишлаб чиқиш ва сертификатлаш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича эритилган пишлоқ маҳсулотлари учун 0406900101,0406900102, 0406900103 ва 0406900104 рақамли товар кодлари давлат божхона қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 29 январдаги 1/16-040-сон маълумотномаси). Натижада, божхона статистикасини тўлиқ ва тўғри юритилишига ҳамда божхона тўловлари ставкаларини тўғри белгилаш имконини берган;
эритилган пишлоқ маҳсулотларини экспертиза қилишда тезкор, ишончли ва аниқ бўлган таҳлил услуби давлат божхона қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 5 апрелдаги 1/16-127-сон маълумотномаси). Натижада, божхона органларида эритилган пишлоқ маҳсулотларини кимёвий таркибига кўра тўғри синфлаш ва сертификатлаш дастурини қабул қилиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish