Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Мадина Маджитовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ): «Норфлуорокурарин асосида дори препаратларини олиш ва стандартлаш», 15.00.02 - Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Far42.
Илмий раҳбар: Убайдуллаев Қудратилла Асатиллаевич, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Тиллаева Гульнора Уринбаевна, техника фанлари доктори, профессор; Абдулладжанова Нодира Гуломжановна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: V. erecta ўсимлигидан винканин алкалоидини ажратиш, унинг асосида  олинган флуорокурарин бромид субстанциясини стандартлаш  ва инъекцион дори препаратини сифатини назорат қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тик ўсувчи бўригул ўсимлиги хомашёсининг сифат ва миқдор таҳлил усуллари ишлаб чиқилган;
тик ўсувчи бўригул ўсимлиги илдиз ва илдизпоясидан винканин алкалоиди ажратиб олинган, унинг физик-кимёвий кўрсаткичлари аниқланган;
илк бор винканин алкалоиди асосида флуорокурарин бромид субстанциясини олишнинг оптимал усули ишлаб чиқилган; 
флуорокурарин бромид субстанциясини ЮҚХ, ЮССХ, ИҚ, УБ, ЯМР, LC/MS, РТТ усуллари орқали валидациялаш ва стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Норфлуорокурарин асосида дори препаратларини олиш  ва стандартлаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тик ўсувчи бўригул ўсимлиги хомашёси учун вақтинчалик фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКнинг 2020 йил 15 октябрдаги 29/01-407-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хатлари). Ушбу меъёрий ҳужжатларни тасдиқланиши ноотроп маҳаллий табиий воситалар ассортиментини кенгайтириш имконини беради;
флуорокурарин бромид  субстанцияси учун вақтинчалик фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКнинг 2020 йил 15 октябрдаги 29/01-407-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хатлари). Ушбу меъёрий ҳужжатларни тасдиқланиши ноотроп таъсирга эга 0,5% ли  1мл «Флюбром»  инъекцион эритмасини олиш имконини беради;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида флуорокурарин бромид  субстанциясининг специфик фармакологик фаоллиги текширилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, ишончли ноотроп таъсирли безарар доривор субстанциясини ишлаб чиқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish