Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Дилфуза Саидазимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда иш вақтини ҳуқуқий тартибга солиш», 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Yu406.
Илмий раҳбар: Исмоилов Шуҳратжон Абдусаминович, юридик фанлар доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жуманазар Тоштемирович, юридик фанлар доктори, профессор; Зиядуллаев Махмуджон Журакулович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади иш вақтини ҳуқуқий тартибга солишни комплекс ва қиёсий ўрганиш асосида мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иш вақти ходимнинг нафақат ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажармаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, локал-норматив ҳужжатлар ва меҳнат шартномасида назарда тутилган ҳолларда иш вақтига киритиладиган бошқа даврлар ҳам ҳисобланиши асослаб берилган; 
меҳнатни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ танаффуслар, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолиш, дам олиш ва байрам кунларидаги навбатчилик вақтлари, шунингдек тайёргарлик-топшириш ишлари кабилар иш вақтига киритиладиган бошқа даврлар эканлиги асослаб берилган; 
иш жойи ва туридан қатъи назар ходимнинг муайян вақт оралиғида (ҳафталик, кунлик) меҳнат вазифаларини бажарадиган чекланган миқдордаги иш вақти ҳажми нормал иш вақти, шунингдек иш вақтининг нормал муддатидан кам бўлган ҳар қандай муддат унга мутаносиб иш ҳақи тўланганда тўлиқсиз иш вақти эканлиги асослантириб берилган;
иш вақти режимининг мустақил турлари сифатида сменали ишлардаги иш вақти режими, мослашувчан иш вақти режими, иш куни қисмларга бўлинган иш вақти режимининг таърифлари ишлаб чиқилган;
меҳнатдан фойдаланишнинг замонавий шаклларида (масофавий меҳнат, уй хизмати) иш вақти режимини эркин тарзда ташкил қилиш мумкинлигига оид қоидалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда иш вақтини ҳуқуқий тартибга солишга оид тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган: 
иш вақти ходимнинг нафақат ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт, шунингдек меҳнат вазифаларини бажармаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва локал-норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда иш вақтига киритиладиган бошқа даврлар ҳам ҳисобланиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 190-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 
06/1-05/2967-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ходим иш берувчининг ихтиёрида бўлган ва ишланмайдиган бошқа вақтларни ҳам иш вақти таркибига киритишга хизмат қилган; 
тайёргарлик-топшириш ишлари, меҳнатни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ танаффуслар, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолиш, дам олиш ва байрам кунларидаги навбатчилик вақтлари иш вақтига киритиладиган бошқа даврлар ҳисобланиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасининг 190-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 06/1-05/2967-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф иш вақтига киритиладиган бошқа даврларнинг турларини аниқлаш учун хизмат қилган;
иш вақтининг турлари сифатида нормал иш вақти, қисқартирилган иш вақти, тўлиқсиз иш вақтининг ҳуқуқий таърифлари ва уларнинг хусусиятлари ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасининг 191, 192, 195-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 06/1-05/2967-сон маълумотномаси). Мазкур иш вақтининг турларига берилган ҳуқуқий таърифлар иш вақтига оид қонунчиликни бир хилда қўллаш ва зиддиятларни олдини олишга хизмат қилган;
сменали ишлардаги иш вақти режими, мослашувчан иш вақти режими, иш куни қисмларга бўлинган иш вақти режими иш вақти режимининг мустақил турларини ташкил қилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасининг 201, 202, 203-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 06/1-05/2967-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф орқали сменали иш вақти режими, мослашувчан иш вақти режими, иш куни қисмларга бўлинган иш вақти режими тушунчалари ва мазмуни очиб берилган;
иш вақти режимини эркин тарзда ташкил қилиш мумкинлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан тасдиқланган «Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида»ги Низомда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 01/00-04/10-6171-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф масофавий усулда ишлаётган ходимлар, уй хизматчилари каби айрим тоифадаги ходимларга иш вақтини мустақил равишда белгилаш имконини тақдим этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish