Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Сарвар Юлдашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш жараёнини инновацион – вариатив ёндашув асосида такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Ped153.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мусурмонова Ойниса Мусурмоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DS.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор, Мардонов Шукрулло Кулдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор, Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион-вариатив ёндашув асосида халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш жараёни компетенциявий акмеологик, замонавий андрогогик мезонлар асосида, талаб ва эҳтиёжга асосланган, табақалаштирилган, вариативлик тамойилларининг касбий фаолият билан уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
табақалаштирилган вариатив малака ошириш технологиялари, малака оширишнинг ўқув-методик таъминоти мобиллигини таъминлаш, унификациялаш ҳамда андрогогик таълим талабларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
халқ таълими ходимлари малакасини ошириш жараёнининг прогрессив ташкилий-педагогик механизмлари инновацион-вариатив таълим технологияларини, вариатив ахборот ресурсларини таълим жараёнига эркин танлаш принципларини қўллаш асосида ишлаб чиқилган;
халқ таълими ходимларининг узлуксиз, вариатив малакасини ошириш тизими рақамли ахборот-коммуникация технологиялари воситасида  креатив, мотивацион, рефлексив касбий кўникмаларни интеграциялаш, ўзини ўзи ривожлантиришга индивидуал ёндашув асосида такомиллаштирилган;
халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг табақалаштирилган вариатив технологиялари, диверсификацион дидактик жараёнлар импровизация, таълим технологияларининг синергетик имкониятлари, педагогнинг фасилитаторлик, тьюторлик функцияларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш жараёнини инновацион – вариатив ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича илмий натижалари:
халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш жараёни компетенциявий акмеологик, замонавий андрогогик мезонлар асосида, талаб ва эҳтиёжга асосланган, табақалаштирилган, вариативлик тамойилларини касбий фаолият билан уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Халқ таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган Давлат талаблари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 17 июлдаги 2/2-731-сон маълумотномаси). Натижада, давлат талабларининг жорий этилиши тизимдаги барча малака ошириш таълим муассасаларида таълим жараёнларини инновацион ёндашув асосида ташкил этиш таъминлаган;
табақалаштирилган вариатив малака ошириш технологиялари, малака оширишнинг ўқув-методик таъминотини мобиллигини таъминлаш, унификациялаш ҳамда андрогогик таълим талабларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 августдаги 234-сон “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1, 3, 5 ва 6-иловалари билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-1199-сон маълумотномаси). Натижада, ХТХМО муассасаларининг ташкилий тузилмаси ва ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш асосида таълим сифатини оширишга имкон яратди (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 17 июлдаги 2/2-731-сон маълумотномаси). Натижада, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш тизимини инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.
халқ таълими ходимлари малакасини ошириш жараёнининг прогрессив ташкилий-педагогик механизмлари инновацион-вариатив таълим технологияларини, вариатив ахборот ресурсларини таълим жараёнига эркин танлаш бўйича ишлаб чиқилган принциплари И1-ХТ-0-11142 “Ўқитувчилар малакасини оширишнинг инновацион қадриятли йўналишларини жорий этиш” (2012-2013 йй.) мавзусидаги, И-ХТ-0-67904 “Педагог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш механизмини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида ўқув-методик қўлланмани тайёрлаш ва амалиётга жорий этиш” мавзусидаги ва Ф1-ОТ-0-90467 “Касб-ҳунар коллежларида касбларни меҳнат бозори эҳтиёжига мослигини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-1199-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари учун ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш бўйича йўриқнома амалиётга татбиқ этилди ҳамда барча малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари ўқув режа ва дастурлари ушбу йўриқнома асосида мувофиқлаштирилган;
халқ таълими ходимларининг узлуксиз, вариатив малакасини ошириш тизими рақамли ахборот-коммуникация технологиялари воситасида  креатив, мотивацион, рефлексив касбий кўникмаларни интеграциялаш, ўзини ўзи ривожлантиришга индивидуал ёндашув асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар халқ таълими ходимларининг малака оширишдан кейинги фаолияти самарадорлиги мониторингини такомиллаштиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 28 февралдаги 53-сон буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълими муассасаларида тингловчиларнинг малака оширишдан кейинги фаолияти самарадорлиги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги низомни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-1199-сон маълумотномаси), (Халқ таълими вазирлиги хузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 17 июлдаги 2/2-731-сон маълумотномаси). Натижада, мониторинг асосида олинган маълумотлар малака ошириш курсларидаги таълим жараёнларини эҳтиёжларга асосланган ҳолда такомиллаштириб боришга хизмат қилган;
халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг табақалаштирилган вариатив технологиялари, диверсификацион дидактик жараёнлар, импровизация, таълим технологияларининг синергетик имкониятлари, педагогнинг фасилитаторлик, тьюторлик функцияларига устиворлик бериш асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар И-ХТ-0-67904 “Педагог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш механизмини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида ўқув-методик қўлланмани тайёрлаш ва амалиётга жорий этиш” мавзусидаги ва Ф1-ОТ-0-90467 “Касб-ҳунар коллежларида касбларни меҳнат бозори эҳтиёжига мослигини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-1199-сон маълумотномаси, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 17 июлдаги 2/2-731-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида инновацион – вариатив ёндашув асосидаги ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish