Sayt test rejimida ishlamoqda

Суннатов Мухтор Нъематовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt458.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедов Дурбек Қудратиллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Самад Нормўминович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллифлик ҳуқуқи ва патент ҳуқуқи субъектлари ўртасидаги ваколатларни «ихтиёрий» ёндашув асосида тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
интеллектуал мулк бозорида илғор инновациялар савдо оқими юқори бўлган ахборот технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни тижоратлаштиришда хорижий инвестициялар, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорларнинг маблағларини жалб этишнинг «одамларнинг жамоавий ҳиссаси» орқали молиялаштириш таклиф этилган;
инновация фаолиятида ҳимояланган интеллектуал мулк ва номоддий активларни баҳолашда интеллектуал мулк объектларини ички ва ташқи ҳуқуқларидан фойдаланиш жараёнида тўланган муаллифлик ҳақлари маълумотини юритиш таклиф этилган;
корхона/ташкилотларда интеллектуал мулкдан фойдаланишнинг молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилишда «Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш» йиллик ҳисобот шакли ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
муаллифлик ҳуқуқи ва патент ҳуқуқи субъектлари ўртасидаги ваколатларни «ихтиёрий» ёндашув асосида тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган таклифи, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг 2021 йил  16 июндаги 729/1-сонли буйруғи асосида қабул қилинган (Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси 2021 йил 16 июндаги 33-03-1/729-сон маълумотнома). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилингани ўзаро ҳамкорликда ишлаш тизимини такомиллаштиришга ёрдам берган.  
интеллектуал мулк бозорида илғор инновациялар савдо оқими юқори бўлган ахборот технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни тижоратлаштиришда хорижий инвестициялар, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорларнинг маблағларини жалб этишнинг «одамларнинг жамоавий ҳиссаси» орқали молиялаштириш таклифи, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг 2021 йил  16 июндаги 729/1-сонли буйруғи асосида қабул қилинган (Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси 2021 йил 16 июндаги 33-03-1/729-сон маълумотнома). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши, интеллектуал мулк бозорини шаклланишини ва стартапларнинг экотизими ривожланишини таъминлаб соғлом рақобатни ривожлантиришга олиб келади ва ўз навбатида, Ўрта Осиё стартап хаби яратилишига имкон берган;
инновация фаолиятида ҳимояланган интеллектуал мулк ва номоддий активларни баҳолашда интеллектуал мулк объектларини ички ва ташқи ҳуқуқларидан фойдаланиш жараёнида тўланган муаллифлик ҳақлари маълумотини юритиш таклифи, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 03 февралдаги 46/3-сонли буйруғи асосида қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 03 февралдаги 01/1-15-17/2-20-сон маълумотнома). Натижада аҳоли умумий даромадларида мол-мулкдан олинган даромадлар таркибида интеллектуал мулкдан фоизлар ва муаллифлик ҳақи маълумотларининг тўлиқлиги, аниқлиги ва шаффофлиги таъминланиб, респондетлар сони ошган; 
корхона/ташкилотларда интеллектуал мулкдан фойдаланишнинг молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилишда «Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш» йиллик ҳисобот шакли таклифи,  Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 03 февралдаги 46/3-сонли буйруғи асосида қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 03 февралдаги 01/1-15-17/2-20-сон маълумотнома). Ушбу илмий ва амалий таклифни амалиётга жорий қилингани, ахборотлар олиш имкониятларини кенгайтириб, маълумотларни қайта ишлаш, жамлаш, сифатини яхшилиш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштиришга ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish