Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаджанова Маъмурахон Кадиржановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синфларда мантиқий масалалар воситасида математика фанини ўқитиш методларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped626.
Илмий раҳбар: Маматов Машрабжон Шахабутдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Ўринов Ахмаджон Қўшақович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Баракаев Мурод, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мантиқий масалалар воситасида бошланғич синфларда математика фанини ўқитиш методларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синфлар математика дарсларида ўргатиладиган мантиқий масалаларни тузиш ва ечиш тамойиллари ўқувчиларнинг шахсий эҳтиёжлари ва  математик тушунчаларни ўзлаштириш имкониятларига ҳамда мантиқий масалалар мазмунига кўра мувофиқлаштирилган;
бошланғич синф математика дарсларида ўргатиладиган мантиқий масалаларни соддадан-мураккабга қараб жойлаштириш орқали ўқувчиларнинг тафаккур қилиш шакллари ва амалий билимларни ўзлаштиришни дидактик имкониятлари  интеграциялаштирилган;
бошланғич синфларда математика фанини ўқитиш методикаси воситаларини ўзига хос хусусиятларига ўқув материаллари мазмунини уйғунлаштириш асосида мантиқий масалалалар тизими мувофиқлаштирилган ҳамда мулоҳазалар юритиш воситасида мантиқий масалалар ечиш методлари такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда математика фанини ўқитиш жараёнларига ахборот-дидактик дастурий таъминот воситаларини татбиқ этиш асосида мантиқий масалалар ечишнинг инновацион методларини жорий этиш механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мантиқий масалалар воситасида бошланғич синфларда математика фанини ўқитиш методларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синфлар математика дарсларида ўргатиладиган мантиқий масалаларнинг дидактик функциялари ўқувчиларнинг математик тушунчаларни ўзлаштириш имкониятлари ҳамда мантиқий масалалар мазмунига кўра мувофиқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўз РВМ нинг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ўқувчиларда математик компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 9 октябрдаги 01/11-03/6-1143 сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг математика фанига бўлган қизиқиши ва мантиқий тафаккур қилиш қобилиятларини ривожлантириш бўйича талаблар такомиллаштирилган;
бошланғич синф математика дарсларида ўргатиладиган мантиқий масалаларни соддадан-мураккабга қараб жойлаштириш орқали ўқувчиларнинг тафаккур қилиш шакллари ва амалий билимларни ўзлаштиришнинг дидактик имкониятларини интеграциялаштириш ва бошланғич синфларда математика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилувчи мантиқий масалалар тизими ўқув материаллари мазмуни билан уйғунлаштирилган ҳамда мантиқий масалаларнинг мазмунига кўра ечиш методларини такомиллаштиришга доир таклифлардан А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик тасаввурларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йиллар) номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 89-03-285-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида масалалар ечиш жараёнида уларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш методларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
бошланғич синфларда математика фанини ўқитиш жараёнларига ахборот-дидактик таъминот воситаларини татбиқ этиш асосида мантиқий масалалар ечишнинг инновацион методларини жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан бошланғич синф ўқитувчилари учун “Mantiqiy, kombinatorik va nostandart masalalar” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 9 октябрдаги 01/11-03/6-1143 сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларига математика фанини ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish