Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Алишержон Нусратилло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ): «Маҳаллий дон навларини тозалаш ва фракциялаш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2341.
Илмий раҳбарлар: Ҳамроқулов Ғофуржон, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Алишер Шоназарович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор; Тешабаева Элмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий дон навларини фракциялаш ва тозалашнинг янги технологиясини ишлаб чиқиш асосида амалдаги ускуналарни  модернизациялаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият товар номенкулатураси (ТИФ ТН) бўйича дон навларининг кимёвий таркибини синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
силкинувчан элакнинг юза бўйлаб ва қисимлар кесими бўйлаб дон ва бегона аралашмалар узлуксиз харакатининг динамик модели илмий асосланган ҳамда маҳаллий нав буғдой донининг физик-кимёвий хоссалари аниқланган; 
физик-механик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда комбирланган сепараторда маҳаллий нав буғдой дондарининг фракциялаш технологик ва кнематик параметрлари оптимиллаштирилган;
массаси бўйича донни фракциялаш ва турли аралашмалардан тозалаш учун комбирланган  сепаратор  такомиллаштирилди;
ишлаб чиқилган товар коди асосида сертификациялаш ва ушбу товарларни сифатини назорат қилиш, миллий товар номенкулатураси асосида маҳалллий буғдой навларини синфлаш қоидалари асосланган;
илк бор товар хусусиятидан келиб чиқиб хафвсизлик кўрсаткичлари ва   органолептик, физик-кимёвий кўрсаткичларини мувофиқлиги ҳамда клейковина миқдорига асосланган донларни кодификациялаш усули ишлаб чиқилган;
буғдой дони тузилиши ва кимёвий таркибига асосланиб қўшимча товар кодлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенкулатурасига мувофиқ маҳаллий нав буғдой донини синфланишини такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида: 
донли ва мойли экинларда намлик, оқсил ва клейковина  миқдорини аниқлаш экспресс усули Давлат божхона қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 5 апрелдаги 1/16-126-сон маълумотномаси). Натижада, қаттиқ ва юмшоқ буғдойнинг кимёвий таркиби, сифат кўрсаткичлари ва истемол хоссаларини қисқа вақтда юқори аниқликда ҳамда стандарт талабларига мувофиқ аниқлаш имконини берган;
Навоий, Бухоро вилоятларида етиштириладиган турли навдаги қаттиқ ва юмшоқ буғдойларнинг кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги код рақамлари (қаттиқ буғдой донларнинг 1,2,3, ва 4 синфлари учун - 1001 19 00 1; 1001 19 000 2; 1001 19 000 3; 1001 19 000 4; юмшоқ буғдой донларнинг 1,2,3, ва 4 синфлари учун - 1001 99 000 1;  1001 99 000 2; 1001 99 000 3; 1001 99 000 4) амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 5 апрелдаги 1/16-126-сон маълумотномаси). Натижада, қаттиқ ва юмшоқ буғдойларнинг клейковина миқдоридан келиб чиққан ҳолда синфлаш ҳамда алоҳида товар подсубпозициясига деталлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish