Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Холмўмин Намазович 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нормурод Норқобилов насрида инсон ва табиат муаммосининг поэтик талқини”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fil1047.
Илмий раҳбар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Шавкат Ахадович, филология фанлари доктори; Холмуродов Абдуҳамид, филология фанлари  доктори, прфессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Н. Норқобилов ҳикоя, қисса ва романларида ўзбек адабиётида инсон ва табиат муаммосининг тадрижий талқин этилиш усулларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон ва табиат уйғунлиги муаммосининг ҳозирги замон адабиётшунослигида янгича адабий-эстетик, шахс маънавий маданиятини такомиллаштириш каби ижтимоий-фалсафий омиллари, муаммонинг замонавий ўзбек насри контекстидаги маърифий инновацияларнинг ўрни Нормурод Норқобилов асарлари асосида очиб берилган;
Нормурод Норқобилов ҳикоя ҳамда қиссаларининг бадиий ижод намунаси сифатидаги жанр хусусиятлари инсон ва табиат образи уйғун талқинида намоён бўлиши улардаги реалистик, натуралистик тасвир хусусиятлари орқали аниқланган;
инсон ва табиат муаммосининг роман образлари ва роман концепциясида намоён бўлиш хоссалари ўзбек миллий анъаналар ва жаҳон поэтик романчилиги  тажрибалари асосида аниқланган;
ҳикоя, қисса, романлар сюжети, композицион қурилиши, образлар, характер ва портретларининг бадиий таҳлили асосида ёзувчи асарларида инсон ва табиат муаммосининг уларни қўллашдаги поэтик маҳорат ва ўзига хослик даражаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нормурод Норқобилов насрида инсон ва табиат муаммосининг поэтик  талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Нормурод Норқобилов ҳикоя ва қиссаларининг ўзбек фольклорига хос омиллари, жанр хусусиятларининг инсон ва табиат образининг уйғун талқинида намоён бўлиши улардаги реалистик, натуралистик тасвир хусусиятлари орқали асосланган хулосаларидан Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” ҳамда ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳаларида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 01 июлдаги 17.01.138-сон маълумотномаси). Натижада инсон ва табиат муаммосининг ёзувчи ҳикоя, қисса ва романлари образлари ва роман концепциясида қандай намоён бўлиши асосланишига эришилган;
инсон ва табиат муаммосининг роман образлари ва роман концепциясида намоён бўлиш хоссаларини аниқлаш натижасида янги ўзбек романига доир амалий таклифлар, инсон ва табиат фалсафаси масалаларига доир хулосаларидан Адиблар хиёбонида ўтказилган  замонавий адабий жараён ривожига, ўзбек адабиётини мамлакатимиз ҳамда хорижда ўрганиш ва тарғиб этишга бағишланган, жумладан, “Ёшлар насри ва бугунги адабий жараён”, “Адабиёт ва учинчи Ренессанс”, “Хиёбон оқшомлари” сингари адабий-маърифий тадбирлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 10 июлдаги 01-03/936-сон маълумотномаси). Натижада Нормурод Норқобилов ҳикоя ҳамда қиссаларида жаҳон адабий-эстетик тафаккури синтези, адиб романида инсон ва табиат концепцияси образли намоён бўлиши, адибнинг адабий-эстетик қарашлари  юзасидан билдирилган фикрларни кенг ўқувчилар оммасига етказиш имконияти яратилган;
инсон ва табиат уйғунлиги муаммосининг адабий-эстетик, ижтимоий-фалсафий омиллари, муаммонинг замонавий ўзбек насри контекстидаги ўрнини ёритишда Нормурод Норқобилов асарлари аҳамиятига доир хулосалардан “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом Ўзбекистон!”, “Ижод маҳсули”, “Ибратга йўғрилган умр”, “Қалб гавҳари” ҳамда “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” ва “Тақдимот” номли кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 14 июлдаги 02-14-198-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларда инсон ва табиат уйғунлиги муаммосининг адабий-эстетик, ижтимоий-фалсафий омиллари, Нормурод Норқобилов ҳикоя ҳамда қиссалари жанр хусусиятларининг инсон ва табиат  образи уйғун талқинида ифодаланиш усуллари, инсон ва табиат муаммосининг адиб романлари образлари ва концепциясида намоён бўлиш хоссаларининг бугунги кун учун аҳамиятли бўлган жиҳатлари ёритилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish