Sayt test rejimida ishlamoqda

Халмуратова Бахитгул Узахбергеновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув танқислиги шароитида асосий экинларнинг мақбул суғориш тартибини ишлаб чиқиш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Qx403.
Илмий раҳбар: Мамбетназаров Амангелди Бисенбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Исаев Собир Ҳусанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, Иминов Абдували , қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг ўртача даражада шўрланган ўтлоқи-аллювиал тупроқларида сув танқислиги шароитида ғўзанинг “Чимбой-5018”, кунгабоқарнинг “Наврўз”, кузги буғдойнинг “Краснодарская-99” ва беданинг “КК-15” навларидан юқори ҳосил олишда илмий асосланган суғориш тартибини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақолпоғистон Республикаси шароитида сув билан 40, 60 ва 80% таъминланган ўртача шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқларда ғўза, кунгабоқар, кузги буғдой ва беданинг суғориш тартиблари (меъёрлари, муддатлари, суғориш тизимлари) ишлаб чиқилган;
тажриба даласи тупроқларининг донадорлиги 40, 60 ва 80 % сув билан таъминланишида макроагрегатлар мос равишда 2,52-3,25%, микроагрегатлар 96,7-97,4% ташкил этиши, ҳажм масса 40% сув таъминланишида 0,15 г/см3, 60% сув билан таъминланишида 0,12 г/см3 ва 80% сув билан таъминланишида 0,10 г/см3 зичланганлиги ва сув ўтказувчанлиги суғориш тартибида ўзгаришлари аниқланган; 
экинларнинг ўсиши ривожланишида ҳар хил сув билан таъминланишида тупроқдаги тузлар таркибининг 42,5-62,3% ни заҳарли тузлар ташкил қилиши, сув таъминоти 40-60% бўлган шароитда экинлар суғорилганда тупроқдаги ялпи тузлар миқдори 0,487-0,511% ни ташкил этиши, 80% сув таъминотида шўрланиш даражаси (0,402%) пасайиши аниқланган;
сув танқислиги шароитида ғўзани суғоришда сув билан 40% таъминланганда 2 марта, 60% таъминотда 1 марта кам суғорилиб ҳамда мавсумий суғориш меъёри 825-2532 м3/га ташкил этиши, сув таъминоти 80% бўлганда эса 3-4 марта суғорилиб, мавсумий суғориш меъёри 2994-3027 м3/га бўлиши аниқланган;
кунгабоқарни 40% сув таъминотида парваришланганда мавсумда 1-2 марта, 628-1138 м3/га меъёрда ,60% да 2-3 марта ,1563-2036 м3/га, 80% да эса 3-4 марта , 2568-3057 м3/га меъёрда суғоришни ўтказиш кераклиги аниқланган;
кузги буғдойни 40% сув таъминотда парваришланганда мавсумда 1-2 марта, 846-1244 м3/га меъёрда, 60% да 2-3 марта,1541-2011 м3/га, 80% да эса 3-4 марта, 2026-2548 м3/га меъёрда суғоришни ўтказиш кераклиги аниқланган;
беда экини эса 40% сув таъминотида 1-2 марта суғорилиб, мавсумда 628-1110 м3/га, 60% да 2-3 марта суғорилиб, 1508-2006 м3/га, 80% да 3-4 марта суғорилиб, мавсумий суғориш меъёри 2512-3046 м3/га ни ташкил этиши, экинларни сув танқислигида суғоришда сув таъминоти 40-60% бўлганда суғоришлар сони 1-2 марта, мавсумий суғориш меъёри 540-2441 м3/га га камайиши, бир центнер ҳосил учун ғўзанинг, кунгабоқарнинг, кузги буғдойнинг ва беданинг сув сарфи аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўртача шўрланган ўтлоқи - аллювиал тупроқларда сув танқислиги шароитида ғўза, кунгабоқар, кузги буғдой ва беда экинларини етиштиришда мақбул суғориш тартибини ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
фермер хўжаликлари учун “Сув танқислиги шароитида асосий экинларни суғориш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 01/011-118-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянома, Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан қўлланма сифатида фойдаланилмоқда;
сув танқислиги шароитида ғўзанинг “Чимбой-5018” навини мақбул суғориш тартиби Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл тумани “Islam Shaniyazov Qanlikol” ф/х 11,7 га, кунгабоқарнинг “Наврўз” нави Хужайли тумани “Зульфия тадбиркор аёл” ф/х 27,5 га, кузги буғдойнинг “Краснодарская-99” нави Чимбой тумани “Аршан” ф/х 21,3 га, беданинг “КК-15” нави Чимбой тумани “Таза талап” ф/х 17,5 га майдонига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 01/011-118 сонли маълумотномаси). Натижада ғўза 80% сув билан таъминланганда 1-3-0 тизимда 3000 м3/га меъёрда  суғорилиб, 28,6 ц/га, кунгабоқар 40% сув таъминотида 0-1-0 ва 0-2-0 тизимда 620-1123 м3/га меъёрда суғорилиб, 13,6-14,5 ц/га, кузги буғдой 60% сув билан таъминланганда 0-3-0 тизимда 2011 м3/га меъёрда суғорилиб, 42,3-49,5 ц/га, беда 60 % сув билан таъминланганда 3 марта суғорилиб, мавсумий сув сарфи 2006 м3/га ташкил этиб, 77,1-81,7 ц/га пичан ҳосили олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish