Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Дилбар Исматиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз нерви контрактураси ривожланишида ташхислашнинг ўзига хос хусусияти, клиник, неврологик мезони ва медикаментоз давони мукаммаллаштириш йўллари», 14.00.13–Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2019.2.PhD/Tib926
Илмий раҳбар: Саноева Матлюба Жаҳонқуловна тиббиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02
Расмий оппонентлар: Туруспекова Сауле Тлеубергеновна, тиббиёт фанлари доктори (Қозоғистон); Қиличев Ибадулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юз нерви невропатияси тикланиш босқичларида мимик мушаклар контрактураси ривожланишини ташхислаш хусусиятлари, клиник ва неврологик мезонлари ҳамда  медикаментоз даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник, нейрофизиологик ва нейровизуал текширув натижаларига асосланган мимик мушаклар контрактураси ривожланишининг патогенетик механизмлари ёритилган; 
мимик мушаклар фаолияти тикланишининг турли босқичида асоратларни чақирувчи хавфли омиллар ҳамда контрактура ривожланишини башоратловчи сабаблар асослаб берилган;
беморларни узоқ муддатли динамик кузатиш юз нерви невропатияси асоратида  коморбид белгилар ривожланишининг эҳтимоли исботланган;
мавжуд бўлган ташхислаш дастурларининг таҳлили асосида мимик мушаклар контрактурасини эрта ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда даволаш стандарти такомиллаштирилган;
юз нерви невропатияси оғир ва асоратланган шаклида клиник, психоэмоционал, электронейромиографик натижаларга асосланган янги даволаш усули (Амантадин сульфат  ва Леводопа дори воситалари)нинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юз нерви невропатияси клиник-неврологик хусусиятларни ўрганиш ҳамда мимик мушаклар контрактурасини ташхислаш ва даволашда олинган илмий натижалар асосида:
юз нерви невропатиясининг асоратланган шаклларини клиник ва инструментал текширувлар асосида ишлаб чиқилган “Юз нерви невропатияси асоратланган шаклларини ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23.02.2021 йилдаги 8н-р/150-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси ташхисотни такомиллаштириш, даволаш муддатини қисқартириш ва юз нерви невропатияси асоратларининг олдини олишга имкон берган;
юз нерви невропатиясида мимик мушаклар дисфункциясининг оғирлик даражасини баҳоловчи шкалалар асосида ишлаб чиқилган “Юз нерви нейропатиясини бирламчи ташхислаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23.02.2021 йилдаги 8н-р/151-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси аниқликни оширишга, юз нерви невропатиясини қисқа муддатда соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимида ташхислаш ҳамда даво самарадорлигини ошириш имконини берган; 
ўтказилган тадқиқотлар натижалари Бухоро вилоят тиббий диагностика маркази, Бухоро шаҳридаги 5- ва 1-оилавий поликлиникалар, Бухоро туман 3-оилавий поликлиникаси, Бухоро шаҳридаги “Ситораи Мохи-Хосса” МЧЖ амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.03.2021 йилдаги 8н-д/95-сонли хулосаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши юз нерви невропатияси асоратларини ташхислаш, даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириб, даволаш давомийлигини қисқартириш, асоратлар сонини камайишига олиб келган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish