Sayt test rejimida ishlamoqda

Адизова Наргиза Замировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бухоро-Хива чўл ҳудудлари кўчма қум ва тупроқларини мустаҳкамлаш учун  самарали композициялар ишлаб чиқиш ва қўллаш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/К167.
Илмий раҳбар: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02. 
Расмий оппонентлар: Қулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро-Хива  чўл ҳудуди автомобил йўллари кўчма тупроқ ва қумларини мустаҳкамлаш учун самарали композицияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро-Хива автомобил йўллари кўчма тупроқ ва қумларининг минералогик, кимёвий, тузли ва гранулометрик таркиби аниқланган;
маҳаллий гил минераллари, кўчма қумларни мустаҳкамлаш параметрларига мос келувчи  саноати чиқиндиларидан (таркибида кальций, целлюлоза, госсипол хосилали ва ҳ.к.) фойдаланган ҳолда кўчма тупроқ ва қумларнинг таркиби ва хусусиятларига қараб мустаҳкамловчи  таркиб ишлаб чиқилган;
кўчма қумларни мустаҳкамлаш учун ишлаб чиқилган композициялар ёрдамида мустаҳкамлиги 2,2-2,9 МПа ва сувга чидамли агрегатлар миқдори 72-85% бўлганида фитомелиорация жараёнининг энг мақбул шароитлари асосланган; 
маҳаллий гил минераллари ва саноат чиқиндилари асосида олинган мустаҳкамловчи композицияларни яратишда механик-кимёвий диспергациянинг аҳамияти аниқланган;
мустаҳкамловчи комплекс таркибни олиш ва улардан Бухоро-Хива чўл ҳудудлари автомобиль йўллари кўчма тупроқ ва қумларида қўллаш учун мақбул шароитлари аниқланган;
NaCl + CаCl2 (CаО + МgО) + госсипол қатрони+полимер тизимининг кўчма тупроқ ва қумларнинг мустаҳкамлик фаоллигини оширишининг синергик самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Бухоро-Хива чўл ҳудудлари автомобил йўллари кўчма тупроқ ва қумларини мустаҳкамлаш учун самарали композицияларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маҳаллий гил минераллари, сирт фаол моддалар (СФМ), ёғ ва мойни қайта ишлаш саноати чиқиндилари асосида тайёрланган мустаҳкамловчи композиция олиш технологияси Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 2 августдаги 04-02/8-2380-сон маълумотномаси).  Натижада, Бухоро-Хива чўл ҳудудлари кўчма қум ва тупроқларини учувчанлигини камайтириш, шамолга, сувга чидамлилигини ошириш каби экологик муаммони бартараф этиш имконини берган;
кўчма қумли тупроқларда мустаҳкам структура ҳосил бўлишида фитомелиорация (ўсимлик ўстириш) жараёнини амалга ошириш технологияси Бухоро вилояти вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 2 августидаги 04-02/8-2380-сон маълумотномаси).  Натижада, аҳолининг чўл ҳудудлари автомобил йўлларидан фойдаланиш шараоити, шунингдек  йўл четида чўлга чидамли ўсимликларнинг зич унишига имконият яратган; 
кўчма қумларда мустаҳкамловчи қўшилмалар композициясининг адсорбция механизми ва кинетик тавсифлари №А-ФА-2019-37 «Қўнғирот сода заводи чиқиндилари асосида қум ва тузли тупроқлар бўронларини олдини олувчи  янги авлод реагентларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада турли чўл ҳудуди кўчма қум дисперсларида мустаҳкам структура ҳосил бўлишини қиёсий таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 2 июндаги 4/1255-1612-сон маълумотномаси). Натижада, қўчма тупроқ қумларни мустаҳкамлашда уларнинг физик-кимёвий, гранулометрик ва адсорбцион хоссаларини ўрганиш мустаҳкамловчи композиция танлаш ва уларнинг ўзгариш қонуниятларини аниқлаш усулларини такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish