Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Хасан Шукуржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.4.PhD/Iqt.631.
Илмий раҳбар: Асқарова Мавлуда Турабовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бахтияр Мухамеджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусаинов Равшан Рахимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти инфратузилмаси самарадорлигини баҳолаш,  транспорт хизматларининг ЯИМдаги улуши (>11%), юк ва йўловчи ташиш ҳажмининг ўсиши (>6%) ва халқаро ташувларда миллий транспорт ташувларининг ЯИМдаги улуши (>80%) кўрсаткичларининг чегаравий қиймати таклиф этилган;
темир йўл транспорти инфратузилмасини объектларни суғурта қилиш, венчурли молиялаштириш ва инновацияларни киритиш асосида ривожлантиришнинг зарурати асослаб берилган;
транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда амалдаги риск таъсири даражаси имитацион модел натижаси бўйича – паст (0–0,35), ўртача, яъни 0,36–0,75 ва юқори, яъни 0,76–1,0 даража оралиқларида бўлишининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
темир йўл транспорти инфратузилмалари самарадорлигини давлат акциядорлик жамиятидан давлат-хусусий шерикликка ўтиш асосида ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспорти инфратузилмаси самарадорлигини баҳолаш, жумладан транспорт хизматларининг ЯИМдаги улуши (>11%), юк ва йўловчи ташиш ҳажмининг ўсиши (>6%) ва халқаро ташувларда миллий транспорт ташувларининг ЯИМдаги улуши (>80%) кўрсаткичларининг чегаравий қийматини таклиф этиш бўйича таклифлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 4 декабрдаги НГ/6861-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсаткичлар тизимининг интеграл баҳолар рейтингини акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилиши иқтисодий самарадорлигини 12-14 фоизга ошириш имконини берган; 
темир йўл транспорти инфратузилмасини объектларни суғурта қилиш, 
венчурли молиялаштириш ва инновацияларни киритиш асосида ривожлантиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятига 
жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 4 декабрдаги 
НГ/6861-сон маълумотномаси). Мазкур ташкилий-иқтисодий механизмининг 
компания фаолиятига жорий этилиши натижасида таъминот занжирига 
жалб қилинган барча транспорт корхоналари интеграцияси таъминланган ва етказиб бериш вақтини 25 фоизга қисқартириш имконияти яратилган;
транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда риск таъсир даражаси – паст 0–0,35, ўртача 0,36–0,75 ва юқори 0,76–1,0 даража оралиқларида бўлишининг мақсадга мувофиқлигини асослаш бўйича берилган таклифлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 4 декабрдаги НГ/6861-сон маълумотномаси). Ушбу оптималлаштирилган моделнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кутилаётган рискларни олдини олиш ва риск таъсирчанлигини 12-14 фоизга камайтириш имкониятини берган;
темир йўл транспорти инфратузилмалари самарадорлигини давлат-хусусий шериклик асосида оширишни таклиф этиш бўйича берилган таклифлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 4 декабрдаги НГ/6861-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш акциядорлик жамиятида бизнес-жараёнларни самарали ташкил қилиш, қабул қилинган юкларни сақлаш, товар оқими ҳаракатини назорат қилиш ва етказиб бериш харажатларини 13 фоизга қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish