Sayt test rejimida ishlamoqda

Неъматов Ойбек Исматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt297.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Нозир Алиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Меҳмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат нотижорат ташкилотларида билвосита харажатларини дастурлар, лойиҳалар ва тадбирларга «сабаб-оқибат» мезони асосида олиб бориш орқали ҳисоб объектининг таннархи аниқлаштирилган;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз маблағлари манбаларини таркибий қисмлари бўйича акс эттириш мақсадида хусусий капитални доимий соф активлар ҳисобидан шакллантириш таклиф қилинган; 
нодавлат нотижорат ташкилотлари натижадорлигини баҳолаш мақсадида мақсадли тушумларнинг таркибига доир ахборотларни шакллантириш учун алоҳида 8331 - «Кириш бадаллари», 8860 - «Хайр-эҳсонлар, ёрдамлар, меҳр-мурувват ва донорлик маблағлари», 8871 -«Тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойдаси» ишчи счётларини киритиш таклиф этилган; 
нодавлат нотижорат ташкилотларида «бажарилишлар-смета-четланишлар» яхлит занжири бўйича бажарилишларга оид ҳисоботларни тузиш ҳамда сметалардан четланишларини аниқлашни киритиш орқали аудитнинг услубий жиҳатлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa: 
нодавлат нотижорат ташкилотларида билвосита харажатларини дастурлар, лойиҳалар ва тадбирларга «сабаб-оқибат» мезони асосида олиб бориш орқали ҳисоб объектининг таннархи аниқлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошқаруви томонидан ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошқарувининг 2021 йил 28-апрелдаги 01/141-сон маълумотномаси). Натижада, дастурлар, лойиҳалар ва тадбирлар таннархини тўғри ҳисоблаш ҳамда ҳисоб ва ҳисоботларнинг сифатини оширишга хизмат қилган;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз маблағлари манбаларини таркибий қисмлари бўйича акс эттириш мақсадида хусусий капитални доимий соф активлар ҳисобидан шакллантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан ишлаб чиқилган илмий-услубий тавсиялар ҳамда Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошқаруви томонидан ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2020 йил 2 октябрдаги 33-сон, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошқарувининг 2021 йил 28-апрелдаги 01/141-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларида хусусий маблағлари манбаларига доир ахборотларни олиш имконини берган; 
нодавлат нотижорат ташкилотлари натижадорлигини баҳолаш мақсадида мақсадли тушумларнинг таркибига доир ахборотларни шакллантириш учун алоҳида 8331 - «Кириш бадаллари», 8860 - «Хайр-эҳсонлар, ёрдамлар, меҳр-мурувват ва донорлик маблағлари», 8871 -«Тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойдаси» ишчи счётларини киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошқаруви томонидан ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошқарувининг 2021 йил 28-апрелдаги 01/141-сон маълумотномаси). Натижада, мақсадли тушумлар фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда бошқарув самарадорлигини ошириш имконини берган;
нодавлат нотижорат ташкилотларида «бажарилишлар-смета-четланишлар» яхлит занжири бўйича бажарилишларга оид ҳисоботларни тузиш ҳамда сметалардан четланишларини аниқлашни киритиш орқали аудитнинг услубий жиҳатлари такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан ишлаб чиқилган илмий-услубий тавсиялар ҳамда Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошқаруви томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларида ички аудитни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2020 йил 2 октябрдаги 33-сон ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошқарувининг 2021 йил 28-апрелдаги 01/141-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши аудит хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга ҳамда ҳисоботларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish