Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдужаборова Маъмура Тошмухамадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув таъминоти корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.I.PhD/Iqt997.
Илмий раҳбар: Очилов Илёс Келдиёрович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Раджапбай Давлетбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув таъминоти корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув таъминоти корхоналарида харажатларни объектларда технологик жараёнлар бўйича ҳисобга олиш орқали бошқарув ҳисобининг ахборот имконияти аниқлаштирилган;
cув таъминоти корхоналарида ҳисоб сиёсатига 2011-«Сувни олиш жараёнидаги ишлаб чиқариш харажатлари», 2012-«Сувни тозалаш жараёнидаги ишлаб чиқариш харажатлари», 2012-«Сувни етказиб бериш жараёнидаги ишлаб чиқариш харажатлари» ишчи счётларини киритиш асосида ишлаб чиқариш харажатларининг технологик жараёнлар бўйича ҳисоби такомиллаштирилган; 
сув таъминоти корхоналарида хизматлар таннархига киритиш билан боғлиқ харажатларни 3130-«Инвестицион харажатлар» ишчи счётида ҳисобга олиш таклиф этилган;
активлар ва пассивларнинг таркибини баҳолашга асосланган оптимал структурасини таъминлаш орқали сув таъминоти корхоналарида иқтисодий таҳлили методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сув таъминоти корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
сув таъминоти корхоналарида харажатларни объектларда технологик жараёнлар бўйича ҳисобга олиш орқали бошқарув ҳисобининг ахборот имкониятини аниқлаштириш бўйича таклифи «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2021 йил 11 январдаги 05/1-60-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар таннархини пасайтириш, улар томонидан қилинган харажатларни илмий асослашга йўналтирилган ахборот тизимини яратиш, корхона ривожи учун молиявий резервларини шакллантиришга эришилган;
cув таъминоти корхоналарида ҳисоб сиёсатига 2011-«Сувни олиш жараёнидаги ишлаб чиқариш харажатлари», 2012-«Сувни тозалаш жараёнидаги ишлаб чиқариш харажатлари», 2012-«Сувни етказиб бериш жараёнидаги ишлаб чиқариш харажатлари» ишчи счётларини киритиш асосида ишлаб чиқариш харажатларининг технологик жараёнлар бўйича ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклифи «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2021 йил 11 январдаги 05/1-60-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида сув таъминоти корхоналари ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини аниқлаштиришга эришилган;
сув таъминоти корхоналарида хизматлар таннархига киритиш билан боғлиқ харажатларни 3130-«Инвестицион харажатлар» ишчи счётида ҳисобга олиш бўйича таклифи «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2021 йил 11 январдаги 05/1-60-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳисоб сиёсатини янгича ёндашув асосида шакллантириш, инновацион харажатлар ҳисобини тўғри ташкил қилиш самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
активлар ва пассивларнинг таркибини баҳолашга асосланган оптимал структурасини таъминлаш орқали сув таъминоти корхоналарида иқтисодий таҳлили методикасини такомиллаштириш бўйича таклифи «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2021 йил 11 январдаги 05/1-60-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мавжуд маблағларни тўғри жойлаштириш ва бошқариш, сув таъминоти корхоналари молиявий ҳолати яхшиланиши ва инвестицион жозибадорлигини ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish