Sayt test rejimida ishlamoqda

Ризаев Элер Алимджоновичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тарқалган пародонтитнинг устувор патогенетик ривожланиш механизми асосида уни персонифицирланган давосини асослаш», 14.00.21 – «Стоматология», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib430.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Илмий маслаҳатчилар: Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Шаковец Наталья Вячеславовна. тиббиёт фанлари доктори, профессор (Беларус Республикаси). Искандарова Шахноза Тулкиновна. тиббиёт фанлари доктори, профессор. Дусмухамедов Махмуд Закирович. тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н.Бурденко номли Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тарқалган пародонтитнинг персонифицирланган давосига услубий ёндашувни такомиллаштириш ва ривожланиш прогнозини асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
математик-статистик моделларни қўллаш йўли билан тарқалган пародонтит ривожланишида юзага келишини башоратлаш ва моделлаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган ёндашув асосланган; 
хавф омилларининг тарқалувчанлиги ва касаллик юзага келишида қўшган ҳиссасини инобатга олувчи, тарқалган пародонтит ривожланиш хавфини интеграцион бахолаш асосланган;
тарқалган пародонтитни устувор ривожланиш механизмларини аниқлаш мақсадида турли хил инструментал, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларни бахолашнинг универсал тактикаси ишлаб чиқилган;
беморларда индивидуал хавфни аниқлаган ҳолда, микроциркуляция, липопероксикация, цитокинли баланс ва минерал алмашинуви жараёнларининг специфик давосини ўтказиш лозимлиги исботланган; 
аниқ клиник вазият, соматик патологиянинг оғирлиги ва тавсифига ҳамда специфик патоген жараёнларининг силжиш йўналишига мослашган тарқалган пародонтит ривожланишининг муҳим механизмларини коррекциясига патогенетик ёндашувлар асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пародонтит ривожланишидаги устувор патогенетик механизмлар асосида тарқалган пародонтитни персонифицирланган давосини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
касаллик ривожланишининг устувор механизмларини белгиловчи маркерларни аниқлаш йўли орқали пародонтит давосини ҳажми ва усулини максимал индивидуаллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Клиник-лаборатор кўрсаткичларни интеграл бахолаш асосида тарқалган пародонтитнинг персонифицирланган давоси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 январдаги 8н-р/13-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома клиник-биокимёвий ва инструментал текширувларда олинган ўртача кўрсаткичлари асосида тарқалган пародонтитни даволашнинг анъанавий қўлланиладиган стандартлари ўрнига персонализацияланган давони қўллаш имконини берган; 
пародонтит ривожланишини бартараф этиш мақсадида даволаш-ташкилий тадбирларни ўз вақтида ўтказилиши ҳамда ташҳислаш ва даволаш даражасини ошириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тиббий-ижтимоий омиллар бўйича тарқалган пародонтит ривожланиш хавфини бахолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 январдаги 8н-р/12-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тиббий-ижтимоий омиллар бўйича тарқалган пародонтит ривожланиш хавфини бахолаш усули ёрдамида тиббий-профилактика тадбирларини ўз вақтида ўтказиш имконини берган; 
аҳолининг алоҳида гуруҳларида специфик профилактикани асослаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Пародонтит тарқалувчанлиги эпидемиологик ўрганилганда, унинг ривожланишининг хавф омилларини бахолашга услубий ёндашув» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 январдаги 8н-р/11-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома пародонтит тарқалувчанлиги эпидемиологик ривожланишининг хавф омилларини бахолаш имконини берган; 
Пародонтит ривожланишидаги устувор патогенетик механизмлар асосида тарқалган пародонтитни персонифицирланган давосини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси ва Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-д/37-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши тарқалган пародонтитни юқори хавфи бўлган беморларни аниқлаш ва шу билан даволаш-ташкилий тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳамда ташҳислаш ва даволаш даражасини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish