Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухторов Ўзбекхон Бурхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти,  06.01.10-Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2017.4.Ph.D/Iqt.409. 
Илмий раҳбари:  Султанов Боходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc); Караматов Озодбек Оринбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқcaди қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер участкасининг ўлчами, сифати, пировард маҳсулот бозор нархини ҳисобга олган ҳолда ер майдонларидан хўжасизларча ва бошқа мақсадларда фойдаланилганда қўлланиладиган жарима миқдорини аниқлашга қаратилган услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
тупроқ бонитет балини оширишни рағбатлантирувчи (Кр) ва аксинча жазоловчи (Кж) коэффициентлар орқали суғориладиган ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш бўйича услубий ёндашув такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги ерларини сифат жиҳатидан баҳолаш ва маълумотлар базасини шаклллантириш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида “Agro Land” мобиль иловаси ишлаб чиқилган ҳамда геоахборот (ГАТ) монито-рингини юритиш “Геохизмат”и фаолиятини ташкил этиш асосланган;
қишлоқ хўжалигида ерларнинг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида “Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш Жамғармаси”ни ташкил этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги ерларидан бошқа мақсадда фойдаланилганда жарима миқдорларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган услубий ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизим ташкилотларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 20 майдаги 02-05-5156-сон маълумотномаси). Ушбу услубий ёндашувни амалиётга қўлланилиши жарима миқдорини амалдагига нисбатан  5-6 баробарга юқори бўлиб, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш тадбирларини молиялаштириш имконияти яратилган.
суғориладиган ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш асосида табақалаштирилган ер солиғини ҳисоблаш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 20 майдаги 02-05-5156-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти Нишон тумани Пахтаобод массивидаги пахта-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида тупроқ унумдорлигини ошириш эвазига ер солиғи юки ўртача 19,5 фоизга камайган, аксинча иқтисодий санкцияларни қўлланилганда ўртача 15,9 фоизга ошиши асосланган;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг миқдор ва сифат мониторингини рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизим ташкилотларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 20 майдаги 02-05-5156-сон маълумотномаси). Натижада, “Agro Land” мобиль иловаси орқали ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ерлари мониторингини самарали ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигида геоахборот мониторингини олиб бориш “Геохизмат”и асосида қишлоқ хўжалиги ерларини сифат жиҳатдан баҳолаш имконияти яратилган;
қишлоқ хўжалигида ерларнинг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унум-дорлигини оширишга қаратилган “Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш Жамғармаси”ни ташкил этиш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизим ташкилотларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 20 майдаги 02-05-5156-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқни ҳимояловчи тизимларни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий рағбатлантиришда молиявий манбаларни шакллантириш имконияти таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish