Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Улмас Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Савдо корхонасининг ўз-ўзини ташкил этувчи ижтимоий - иқтисодий тизимларини математик моделлаштириш  (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва cтатиcтика (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt697.
Илмий раҳбар: Аимбетов Нағмет Қаллиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Сауханов Жанибек Қазиевич, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида сaвдo кoрxoнaсининг ўз-ўзини ташкил этувчи ижтимоий-иқтисодий тизимларини математик моделлаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
савдо корхоналарининг савдо айланмаси ва заҳираларини оптималлаштириш, бозорни сифатли ва рақобатбардош товарлар билан таъминлаш, уларни ўз-ўзини ташкил этиш тизимини яратишнинг услубий ёндашувлари ишлаб чиқилган;
савдо корхоналари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш, ўз-ўзини ташкил этиш тизимининг самарали бошқарув қарорларини қабул қилишнинг  BSS (Balanced Scorecard System) модели, самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) баҳолаш тизими, Tableau de bord баҳолаш усули, самарадорлик пирамидаси асосида математик модели ишлаб чиқилган;
савдо билан шуғулланувчи корхоналар ўртасида рақобатбардошликни оширишни таъминлашда  LASSO ва Ридж-регрессия усули асосида иқтисодий-математик моделлари ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси миқдорининг 2021-2025 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Савдо корхонасининг ўз-ўзини ташкил этувчи ижтимоий-иқтисодий тизимларини математик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
савдо корхоналарининг савдо айланмаси ва заҳираларини оптималлаштиришга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилиш усулидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқиш чораклик маълумотларини тайёрлаш йиғма бўлими» томонидан макроиқтисодий прогнозларни шакллантириш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги  01/1645-сон маълумотномаси). Ушбу усулдан фойдаланиш асосида республика савдо корхоналарининг самарадорлик коэффициентлари ўсиш суръатлари прогноз қилинган;
савдо корхоналари ўртасида рақобатдорликни ошириш эксперт таҳлил ва баҳолаш тизими асосида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқиш чораклик ҳисоботларини тайёрлаш йиғма бўлими» томонидан макроиқтисодий прогнозларни шакллантириш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 01/1645-сон маълумотномаси). Ушбу моделдан фойдаланиш натижасида савдо корхоналари ўртасида соғлом рақобатбардошликни ошириш бўйича ҳар чоракда ҳисоботлар шакллантирилган;
савдо корхоналарининг савдо айланмаси, ишлаб чиқилган маҳсулотларни таснифлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали бошқариш самарадорлигини ошириш усулидан “Berdimurat prom servis” МЧЖда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги  01/1645-сон маълумотномаси).  Натижада маҳсулот заҳираларини оптималлаштириш суръатлари, маҳсулотларни таснифлаш асосида савдо корхонасининг иш фаолияти 5-7 % га ўсиш суръатлари аниқланган
савдо билан шуғулланувчи корхоналарнинг ялпи ҳудудий маҳсулотга боғлиқлик даражасини кўрсатиш орқали прогноз натижаларини олиш имконини берадиган моделларидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқиш чораклик маърузаларини тайёрлаш йиғма бўлими» томонидан макроиқтисодий прогнозларни шакллантириш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги  01/1645-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикасининг 2025 йилгача оралиқдаги ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръатлари прогнози олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish