Sayt test rejimida ishlamoqda

Музафарова Феруза Бахридиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим жараёнида фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланиш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped556.  
Илмий раҳбар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Махмудов Мэлс Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Сохибов Акрам Рустамович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланиш тизимини аниқлаш ва амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнида фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланишнинг педагогик-психологик жиҳатлари ўқувчиларнинг гендер ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳамкорликка киришиш суръати, даражаси, йўналганлигини аниқлаштириш асосида ўқитувчиларда ҳамкорликдаги таълим жараёнини ташкил этиш кўникмалари такомиллаштирилган;
фаолиятли ёндашув асосида педагогик ҳамкорлик субъектлари орасида вужудга келадиган зиддиятларни ўзаро келишув, ҳамкорликка киришиш, чекиниш ёки четга чиқиш ҳамда мослашиш ёки ён бериш каби стратегияларнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ ҳал этиш йўллари  аниқлаштирилган;
фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланиш даражасини баҳолаш мезонлари таълим субъектларининг шахсий сифатлари (мустақил фикрлаш, муаммоларга табиий ечимлар излаш, бир-бирларининг фикрларини қўллаб-қувватлаш, муваффақиятга хисса қўшишга интилиш, ғалабадан фахрланиш)ни индивидуал ривожланиш траекторияси билан интеграциясини таъминлаш асосида ўқитувчиларда ҳамкорликдаги таълим жараёнини ташкил этиш кўникмалари такомиллаштирилган; 
таълим жараёнида фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланишнинг дидактик шарт-шароитлари (дидактик хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, технологиялари)ни аниқлаш асосида ўқувчиларнинг ҳамкорликка кириша олиш ва ўқув ҳамкорлиги фаолиятини ташкил этиш кўникмаларини ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим жараёнида фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланиш  тизимини аниқлаш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
таълим жараёнида фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари, дидактик хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, технологияларини аниқлаш орқали ўқувчиларнинг ҳамкорликка кириша олиш ва фаолиятини ташкил этиш кўникмаларини ривожлантиришга оид таклифларидан Ф1-ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” мавзусидаги (2012-2016 йиллар) фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 августдаги 01/15-09/125-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган илмий ишланмалар “Педагогика” энциклопедиясини тайёрлаш, таълим жараёнида фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланишнинг илмий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
таълим жараёнида фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланишнинг педагогик-психологик жиҳатлари ўқувчиларнинг гендер ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳамкорликка киришиш суръати, даражаси, йўналганлигини аниқлаштириш асосида ўқитувчиларда ҳамкорликдаги таълим жараёнини ташкил этиш кўникмаларини ривожлантиришга оид таклифларидан Ф1-ХТ-1-31247-рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги (2012-2016 йиллар) фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 августдаги 01/15-09/125-сон маълумотномаси). Натижада фаолиятли ёндашувга асосланган ҳамкорлик стратегияларидан фойдаланиш даражасини баҳолаш мезонлари таълим субъектларининг шахсий сифатлари (мустақил фикрлаш, муаммоларга табиий ечимлар излаш, бир-бирларининг фикрларини қўллаб-қувватлаш, муваффақиятга хисса қўшишга интилиш, натижадан фахрланиш)ни индивидуал ривожланиш траекторияси билан интеграциясини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
фаолиятли ёндашув асосида педагогик ҳамкорлик субъектлари орасида вужудга келадиган зиддиятларни ўзаро келишув, ҳамкорликка киришиш, чекиниш ёки четга чиқиш ҳамда мослашиш ёки ён бериш каби стратегияларнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ хал этиш йўллари билан боғлиқ хулосалардан 5112000-Жисмоний маданият таълим йўналишларида “Гимнастика и методика преподования” номли ўқув қўлланманинг назарий ва амалий масалаларини бойитишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-109 рақамли гувоҳнома). Натижада ўқув қўлланма ўқитишнинг сифати ва самарадорлиги ва ўқув материалларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish