Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Севара Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда композицион асос мойларнинг таркибини ва олиш технологиясини ишлаб  чиқиш», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1899.
Илмий раҳбар: Хамидов Басит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икромов Абдувахоб, кимё фанлар доктори, профессор; Рахмонов Тоир Зоирович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “O'ZLITINEFTGAZ” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлардан композицион асос мойлари таркибини ишлаб чиқиш ва олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимлик мойидан олинган қўндирмани қўллаб, рақобатбардош API 2-гуруҳга мос келувчи янги асос композицион мойлари таркиби яратилган;
яратилган композицион асос мойининг қовушқоқлик индексининг 96 дан 163 гача кўтарилиши ҳамда қотиш ҳароратининг -17С дан  -20 С  га ошиши аниқланган; 
муқобил эритувчилардан (ацетон, метилэтилкетон, бензол, толуол экстракти) фойдаланиш рафинатларни депарафинлаш жараёнидаги мой чиқиш унумини 2 - 4 % га ошириши исботланган;
қўндирмалар тўпламидан фойдаланган ҳолда M-14B2 мотор мойи ишлаб чиқаришнинг янги рецепти (100 C ҳароратда кинематик қовушқоқликни13,5 - 14,5 мм2/с оралиғида таминлайди) яратилган;
маҳаллий хомашёлар асосида янги композицион асос мойларини ишлаб чиқиш рецептураси ва технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашёлардан янги композицияли асос мойлари олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлардан янги композицион асос мойи олиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2020-2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтмаҳсулот» АЖнинг 2019 йил 8 июлдаги 20/24-682-сон маълумотномаси). Натижада, қотиш ҳарорати -20 С га пасайтирилган, қовушқоқлик индекси 163 гача оширилган янги композицион асос мойлари ишлаб чиқариш имконини беради;
янги композицион асос мойи олиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2020-2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтмаҳсулот» АЖнинг 2019 йил 8 июлдаги 20/24-682-сон маълумотномаси). Натижада, янги композицион асос мойлари рецептураси минерал мойларни умумий ҳажмидан 10 % маҳсулот сарфини тежаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish