Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Насимбек Ахмаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳўл усулда чанг ушловчи ва газ тозаловчи аппаратни ишлаб чиқариш шароитида қўллашнинг илмий-техник асослари», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш  жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т403.
Илмий раҳбар: Алиматов Баходир Абдуманнонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Алишер Шоназарович, техника фанлари доктори, доцент; Худойбердиев Абсалом Абдурасулович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳўл усулда чанг ушловчи ва газ тозаловчи аппаратни иш параметрларини асослаш ва уни ишлаб чиқариш шароитида қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳўл усулда чанг ушловчи ва газ тозаловчи аппаратнинг конструктив схемаси ишлаб чиқилган;
аппаратда ишчи суюқликни сепувчи штуцер тешигининг қаршилик коэффициенти аниқланган;
аппаратнинг қаршилик коэффициенти контакт элемент парраклари умумий юзасининг оқим ўтувчи юзага нисбати бўйича аниқланган ва тўғрилаш коэффициентлари киритилган;
аппаратга берилаётган чангли газ тезлиги ва суюқлик сарфига боғлиқ ҳолда гидравлик қаршиликлар аниқланган;
аппарат гидравлик қаршилигининг тозалаш самарадорлиги ва энергия истеъмолига таъсири исботланган;
олинган тажриба натижаларига математик режалаштириш усулини қўллаб аппаратнинг мақбул параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ҳўл усулда чанг ушловчи ва газ тозаловчи аппаратда кам энергия сарфлаган ҳолда юқори тозалаш самарадорлигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
чангли газларни тозалаш усули ва аппарати «Quvasoykvars» AJнинг “Хомашё тайёрлаш” цехида кварц қуми ва доломит чангини тозалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 30 октябрдаги 02-02/8-1588-сон маълумотномаси). Натижада, кварц қуми чангини 99,72 % ва доломит чангини 99,46 % тозалаш имконини берган;
энергиятежамкор чанг ушлаш аппарати «Quvasoykvars» AJнинг “Хомашё тайёрлаш” цехида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 30 октябрдаги 02-02/8-1588-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд аппаратга нисбатан тозалаш самарадорлиги кварц қуми учун 4,46 % ҳамда доломит чанги учун 5,43 % ортганлиги ва сувни 2,5 баробарга кам сарфлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish