Юлдашев Иқболжон Шукуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Grapholitha molesta Busck феромони синтези», 02.00.03 - Органик кимё; 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/K310.
Илмий раҳбар: Хаитбаев Алишер Хамидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Холиқов Турсунали Суюнович, кимё фанлари доктори, доцент; Матчанов Олимжон Давлатбаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Grapholitha molesta Busck феромонини синтез қилиш ва бошланғич дала синовларини ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Grapholitha molesta Busck феромонининг энг асосий компонентлари ҳисобланган аралашма ҳолдаги 8-цис ва 8-транс додеценил ацетатлари синтез қилинган;
Grapholitha molesta Busck феромони таркибидаги аралашма ҳолдаги 8-цис ва 8-транс додеценил ацетат ва оралиқ моддалар хосил бўлиш реакцияларининг йўналиши ва махсулотларнинг унумига турли омилларнинг таъсири, региоселектив реакцияларнинг бориш шароитларини аниқланган;
илк бор синтетик феромон сифатида фойдаланиш мумкин бўлган 8-цис ва 8-транс додеценил ацетатларнинг миқдор нисбатлар таркиби аниқланган;
илк бор октандиол-1.8 билан тетраметиламмоний бромиднинг моль нисбати 1:0.25 олинганда реакция маҳсулотлари таркибида 8-бромоктанол-1 ҳосил бўлиш унуми юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Grapholitha molesta Busck феромони синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилиб олинган моддалар асосида тайёрланган феромон тутқичлар Grapholitha molesta Busck га қарши Фарғона ва Андижон вилоятлари боғдорчилик фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳужалиги вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 02/025-4016-сон маълумотномаси). Натижада, шафтоли меваларининг зарарланиш даражаси 30-40% га камайиши ва назоратга нисбатан 15% юкори ҳосил сақлаб қолиш имконини берган;
Zagreb (Хорватия) университети CIII-SI-0905-01-1920 рақамли "Training and research in environmental chemistry and toxicology" мавзусидаги илмий тадқиқот ишида синтез қилинган 8-цис ва 8-транс додеценил ацетатлари NMR ва GC/MS спектроскопияси ёрдамида тузилиши, цис- ва транс- изомерларнинг феромон таркибидаги нисбати хамда реактивларнинг реакцияга кириша олиш хусусиятидан фойдаланилган (Хорватиянинг Zagreb университетининг 2021 йил 21 майдаги маълумотномаси). Натижада, синтез қилиш усуллари турли хил феромонлар синтезида цис- ва транс- изомерлар аралашмасини олиш имконини берган.