Ибодуллаев Аброржон Ахроржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистондa уюшгaн қиммaтли қоғозлaр бозорини тaкомиллaштириш («Тошкент» республикa фонд биржaси мисолидa)», 08.00.07- Молия, пул муомаласи ва кредит, (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.3.PhD/Iqt1429.
Илмий раҳбар: Мухамедов Фарход Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда уюшган қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уюшган қимматли қоғозлар бозорининг Stock Market сегментида «Premium» ва «Standard» тоифаларини амалиётга жорий этиш асосида мазкур тоифаларга кириш талаби ишлаб чиқилган ҳамда листинг тоифалари оптималлаштирилган;
фонд биржасининг «Premium» листинг тоифаси (Stock Market) учун эмитент соф фойдасининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорини дивидендларга йўналтириш тартибини киритиш орқали акциялар ликвидлигини ошириш ва акциядорлик жамиятларида дивиденд ҳисоблаш такомиллаштирилган;
облигациялар бозорида (Bond Market) масъулияти чекланган жамиятлари (МЧЖ) томонидан чиқариладиган корпоратив облигацияларни биржада эркин савдосини ташкил этиш асосида уюшган қимматли қоғозлар бозори молиявий инструментлари такомиллаштирилган;
уюшган қимматли қоғозлар бозорида ҳар календарь йили учун листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан тузиладиган битимларининг умумий сони 100 тадан кам бўлмаслиги асосида акциялар бозорида реал битимлар тузилиши ва уларнинг шаффоф ва ишончли бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда уюшган қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уюшган қимматли қоғозлар бозорининг Stock Market сегментида «Premium» ва «Standard» тоифаларини амалиётга жорий этиш асосида мазкур тоифаларга кириш талаби ишлаб чиқилган ҳамда листинг тоифалари оптималлаштириш бўйича таклифи «Тошкент» РФБ кузатув кенгашининг 2020 йил 9 июлдаги қарори билан тасдиқланган ««Тошкент» Республика фонд биржаси котировка варағи тўғрисида»ги низомда ўз аксини топган («Тошкент» РФБнинг 2020 йил 30 декабрдаги 01/17-07-851-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида фонд биржасининг котировка варағи халқаро қимматли қоғозлар бозоридаги листинг тоифалари тажрибалари таҳлили асосида такомиллаштирилган;
фонд биржасининг «Premium» листинг тоифаси (Stock Market) учун эмитент соф фойдасининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорини дивидендларга йўналтириш тартибини киритиш орқали акциялар ликвидлигини ошириш ва акциядорлик жамиятларида дивиденд ҳисоблаш такомиллаштириш бўйича таклифи «Тошкент» РФБ кузатув кенгашининг 2020 йил 9 июлдаги қарори билан тасдиқланган ««Тошкент» Республика фонд биржаси котировка варағи тўғрисида»ги низомда ўз аксини топган (Тошкент» РФБнинг 2020 йил 30 декабрдаги 01/17-07-851-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида акциядорлик жамиятларида дивидендларни ҳисоблаш тартиби такомиллаштирилган;
облигациялар бозорида (Bond Market) масъулияти чекланган жамиятлари (МЧЖ) томонидан чиқариладиган корпоратив облигацияларни биржада эркин савдосини ташкил этиш асосида уюшган қимматли қоғозлар бозори молиявий инструментлари такомиллаштириш бўйича таклифи «Тошкент» РФБ кузатув кенгашининг 2020 йил 9 июлдаги қарори билан тасдиқланган ««Тошкент» Республика фонд биржаси котировка варағи тўғрисида»ги низомда ўз аксини топган (Тошкент» РФБнинг 2020 йил 30 декабрдаги 01/17-07-851-сон маълумотномаси). Таклифни амалиётга тадбиқ этилиши натижасида МЧЖ шаклидаги эмитентларнинг корпоратив облигациялари фонд биржаси инструментлари таркибига киритилган ва муомалада янги молиявий инструментларнинг пайдо бўлишига имконият яратилган;
уюшган қимматли қоғозлар бозорида ҳар календарь йили учун листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан тузиладиган битимларининг умумий сони 100 тадан кам бўлмаслиги асосида акциялар бозорида реал битимлар тузилиши ва уларнинг шаффоф ва ишончли бўлишини асослаш бўйича таклифи «Тошкент» РФБ кузатув кенгашининг 2020 йил 9 июлдаги қарори билан тасдиқланган ««Тошкент» Республика фонд биржаси котировка варағи тўғрисида»ги низомда ўз аксини топган (Тошкент» РФБнинг 2020 йил 30 декабрдаги 01/17-07-851-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциялар бозорида реал битимлар тузилишига ва мазкур битимларнинг шаффоф ҳамда ишончли бўлишига эришилган.