Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманов Сапарбой Зариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вақтга боғлиқ қопқонларда водород атомида квант динамика ва ночизиқли оптик жараёнларни моделлаштириш», 01.04.02 – «Назарий физика» ва 01.04.05 – «Оптика» (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/FM200.
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матрасулов Даврон Урунович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Эшчанов Баходир Худайберганович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.FM.01.09
Расмий оппонетлар: Сапаев Усман Каландарович, физика-математика фанлари доктори; Байзаков Бахтиёр Байзакович, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади стационар ва ностационар қопқон ичига жойлаштирилган атомнинг квант хоссаларини ўрганиш, тўлқин функция ва энергетик спектрнинг модификациясини аниқлаш, ташки оптик майдон билан таъсирлашувчи қопқондаги атомда оптик гармоника генерациясини аниқлаш, тўлқин тенгламаларнинг “атом + қопқон” системаси учун ностационар Шредингер тенгламасини ечиш, бундай системада квант режимда хосил бўлган юқори гармоника спектрни хисоблаш.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
харакатланувчи чегарали ўра ичига жойлаштирилган водород атомининг динамикасини тавсифловчи вақтга боғлиқ чегаравий шартларга эга ностационар Шрёдингер тенгламасининг ечими топилган;
вақтга боғлиқ равишда радиуси узгарувчи  сферик қопқон ичига жойлаштирилган заррача ва атомни квант динамикасини тавсифловчи вақтга боғлиқ чегаравий шартларга эга уч ўлчамли Шрёдингер тенгламасининг ечими топилган;
(Стационар қопқон учун) энергетик спектр ва ҳаракатланувчи деворли сферик қопқонда деворлар харакатининг турли хил (чизиқли кенгаювчи, чизиқли тораювчи ва гармоник тебранувчи) режимлар учун ундаги атом электрони ўртача кинетик ва тўлиқ энергияларининг вақтга боғлиқлиги  хисобланган;
ташқи электромагнит майдон таъсиридаги сферик қопқонда чегараланган атом квант динамикасини тавсифловчи ностационар Шрёдингер тенгламасининг ечими топилган;
сферик қопқонда ташқи оптик майдон билан таъсирлашадиган атом учун юқори гармоника генерация спектри хисобланган;
ташқи оптик PT-симметрик потенциал билан таъсирлашаётган PT-симметрик квант конфайнмент системанинг модели таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Дельта зарбалар мавжуд бўлганда Шредингер тенгламасининг диссертацияда таклиф қилинган ечилиш методи вақт бўйича даврий ташқи майдон билан таъсирлашувчи PT-симметрик системаларда квант зарраларнинг динамикасини моделлаштириш учун Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлигининг "Тармоқланган углерод наноструктураларида квант транспорти" номли (БФ2-022) гранти доирасида қўлланилган (Ўзбекистон Физика Жамияти 21.09.2020 №3/02-11 маълумотнома);
диссертация мавзусининг долзарблиги ва амалий тадбиқи ҳақида Эссекс университети (Буюк Британия) ва Халифа университети (Бирлашган Араб Амирлиги) профессори Ҳади Сузанто (Hadi Susanto) дан маълумотнома олинди.
Наноўлчамли ковакда чегараланган атомда юқори гармоника генерацияни ўрганиш натижалари хорижий журналда (European Physical Journal D Volume: 75   Issue: 6     Article Number: 166 Published: JUN 2021. Scopus, IF: 1.425) фойдаланилган.
Бир ўлчамли ўрада жуфтлик аламаштириш ва вақт акслантиришга нисбатан симметрик зарбали заррача квант динамикасини ўрганиш натижалари хорижий журналларда (New Journal Of Physics  Volume: 22 Issue: 10  Article Number: 103011  Published: OCT 2020. Scopus, IF: 3.729; arXiv:2103.05314v2, 2021.) фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish