Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримжанова Наргиза Илхамджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гломерулонефритли болалардаа кўрув аъзоси холатини клиник-функционал бахолаш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib889.
Илмий рахбар: Камилов Холитджон Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Тib.105.01.
Расмий оппонентлар: Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдрахманова Сагира Токсанбаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Астана). 
Етакчи ташкилот: Қозоғистон республикаси “Фахрий ёрлиқ” қозоқ ордени номли кўз касалликлари илмий текшириш институти 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалардаги сурункали гломерулонефритда патогенетик терапия услуби билан коррекциялашдан олдин ва кейинги кўрув аъзоларидаги ўзгаришларни ташхислаш ва даволашга янгича ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали гломерулонефритни болаларда кечиши, кўриш ўткирлиги, кўзлар ва буйраклар кон томирлардаги макро- ва микрогемодинамика, микроцикуляция бузилишлари орасида корреляцион боғлиқлиги исботланган; 
сурункали гломерулонефритли болаларда комплекс текширишлар асосида кўзларниниг шикастланишларининг клиник-функционал тавсифи ишлаб чиқилган;
болаларда сурункали гломерулонефритда кўзлар ва буйраклар томирларида макро- ва микрогемодинамика бузилганлиги асосланган;
болаларда сурункали гломерулонефритда кўрув аъзосидаги ўзгаришларни патогенетик йўналтирилган даволаш кўздаги морфофункционал ўзгаришларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўрув аъзоси ўзгаришларини эрта аниқлаш, шунингдек сурункали гломерулонефритни даволаш услубларини такомиллаштириш борасида олинган натижалар асосида:
сурункали гломерулонефритда болалар кўриш аъзолари ўзгаришларини ташхислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Сурункали гломерулонефритда болалар кўриш аъзолари ўзгаришларини эрта ташхислаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 сентябрдаги 8н-р/306-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали гломерулонефритли болаларда кўриш бузилишларининг ташхисий ва башорат мезонларини уз вақтида аниқлаш ва уларнинг самарали даволашга  имкон берган;    
сурункали гломерулонефритда болалар кўриш аъзолари ўзгаришларини эрта аниқлаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Андижон, Навои ва Сурхондарё вилоят офтальмология шифохоналари амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 сентябрдаги 8н-р/306-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар сурункали гломерулонефритли беморларда кўриш аъзолари ўзгаришларини эрта ташхислаш ва хавфли асоратларни олдини олиш самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish