Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалалова Озода Касимжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ошқозондаги оқсиллар гидролизи панкреатик липазани ингибирланишининг пасайиши ва ёғларнинг сўрилишини кучайишига таъсир этувчи омил сифатида» 14.00.16 - Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1274.
Илмий раҳбар: Алейник Владимир Алексеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Сайфуллаева Саида Акрамжоновна, тиббиёт фанлари номзоди, доценти. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ошқозондаги оқсилларни гидролизи панкреатик липазани ингибирланишининг пасайиши ва ёғларнинг сўрилишини кучайишига таъсир этувчи омилларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
in vitro модели тажрибасида, желатиндан ташқари, барча ўрганилаётган оқсилларда панкреатик липазани ингибирловчи таъсири аниқланган, панкреатик липаза фаоллигини преинкубация қилинмаган натижаларга таққослаганда липолитик фоаолликни ошгани ва ёғларни сўрилишини яхшиланишига олиб келинганлиги аниқланган;
инкубация қилинганидан сўнг ошқозон шираси, оқсилларни ёғлар билан адсорбцияланишини натижасида, ёғларни ҳазм бўлишига таъсири аниқланган;
ошқозон фаолияти ҳамда сафро ажралиши пасайган беморларда ёғларни парчаланиши ва ҳазм бўлиши бузилишини трипсин гидролизатлари ўрнига пепсин гидролизатларидан фойдаланиш исботланган.
ёғларни ҳазм бўлиши бузилишида таркибида ошқозон ости бези ферментлари бўлган панкреатик дориларини қўлланиши нотўғрилиги аниқланган ва ошқозоннинг секретор ва фермент ишлаб чиқаришини  фаоллаштирувчи препарат қўлланиши таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ошқозон шираси таъсирида оқсилларни гидролизланиши меъда ости бези липазаси ингибирланишини пасайтириши ва ёғларни ҳазм бўлишига таъсирини ўрганишга қаратилган илмий натижалар асосида:
оқсилларни гидролизланишини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оқсилларни гидролизланиши натижасида панкреатик липазанинг ингибирланишини пасайиши ва ёғларни ҳазм бўлишинини яхшилашусули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 8н-р/590-сон маълумотномаси). Натижада ошқозоннинг секретор ва фермент ишлаб чиқариш фаолиятини камайишида ёғларни ҳазм бўлиши жараёнларининг издан чиқарувчи омилларини камайтириш имконини берган;
оқсилларни ошқозонда гидролизланиши ёғларни хазм бўлишига ижобий таъсири бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институтининг клиникаси ва Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятининг соғлиқни сақлаш хизматига қарашли Андижон бекати бирлашган шифохонаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 мартдаги 8н-д/84-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга тадбиқ этилиши меъда пепсинлари таъсирида оқсилларнинг гидролизи меъда ости бези липазасини ингибирлашини камайтириб ёғларни ҳазм бўлишини яхшилаши, пепсин таъсирида оқсилларни гидролизланиши ўт кислоталарига боғланиш қобилиятини пасайтириб ёғларни ҳазм бўлишига таъсири, даволаш самарадорлигини ошириш ва давомийлигини қисқартириш, асоратларни келиб чиқиш частотасини камайитириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish