Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Комила Садриддин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инулинни баъзи бир аминосақловчи бирикмалар билан таъсири», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2018.4.PhD/К150.
Илмий раҳбар: Рахманбердиев Гаппар, кимё  фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги  DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Максумова Ойтура Сиддиковна, кимё фанлари доктори, профессор; Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бир вақтда қондаги қанд моддаси миқдорини камайтирувчи ва сил касаллигини даволовчи, макромолекуласида изониазидин гуруҳи сақлаган полисахарид - инулин асосида физиологик фаол полимер тизимларини синтез қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий «Файз-барака» топинамбур навидан олинган инулин молекуласига диальдегид гуруҳини киритиш билан реакцион фаоллиги юқори бўлган хосилалари олинган;
инулин ва тубазид асосида, қанд миқдорини камайтирувчи ва сил касалини даволаш хусусиятларига эга бўлган физиологик фаол полимерлар олишнинг  маъқбул шароитлари аниқланиб, реакция механизмлари асосланган;
инулин асосида макромолекула бўйича изонид сақловчи полимер тизимлар синтез қилишнинг кинетикаси аниқланган;
полимер тизимларнинг силга қарши фаоллиги уларнинг молекуляр параметрларига боғлиқлиги асосланган;
кам заҳарли, қанд миқдорини камайтирувчи, узайтирилган занжирли, силга қарши макромолекуляр полимерлар таркиби исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инулинни модификациялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аминсақловчи бирикмалар билан модификациялаб олинган тубазид инулин препарати «2021-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 28 декабрдаги 02/23-1824-сон маълумотномаси). Натижада, тубазид инулин микробларга қарши 46 % фаол ва сил касалликларни даволаш вақтини 34% камайтириш имконини берган; 
сил касаллигини даволовчи физиологик фаол тубазид инулин препарати «2021-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 28 декабрдаги 02/23-1824-сон маълумотномаси). Натижада, сил касаллигини даволаш учун танлаб таъсир қилувчи, зарарсиз ва таъсири узайтирилган, in vivo туберкулёз қўзғатувчи дори воситаси сифатида фойдаланиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish