Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллоев Ойбек Мирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фрактал тузилишли объектларни аналитик усуллар ёрдамида геометрик моделлаштириш», 05.01.01- Муҳандислик геометрияси ва компьютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1933
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.02.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Джуманов Жамолжон Худайқулович, техника фанлари доктори, профессор. 
Мухиддинов Муҳриддин Нуриддин ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фрактал тузилишли объектларни геометрик алмаштиришлар ҳамда аналитик R-функция (RFM) ва арифметик хусусиятли биномиал кўпҳадлар назарияси усуллари орқали геометрик моделлаштиришнинг усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аналитик конструкциявий R-функция усулида (RFM) фрактал тузилишли объектларни геометрик модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
Паскаль учбурчакли тузилмалар ва туб сонли фрактал кўринишдаги тасвирларни визуаллаштириш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
фрактал тузилишли объектларнинг компьютер графикасининг кўчувчи, бурувчи, масштабловчи ва акслантирувчи геометрик алмаштиришли дискрет геометрик моделлаштириш усули ва алгоритми яратилган; 
фрактал тузилишли объектларнинг аналитик усулда визуаллаштиришни автоматлаштирувчи дастурий воситани схематик тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
аналитик конструкциявий R-функция усули (RFM) ва Паскаль учбурчакли тузилмалар ҳамда туб сонлар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита «SAMARQAND PRODUCTS» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги 33-8/2962-сон маълумотномаси). Натижада миллий гиламларнинг нақш шаклларини ишлаб чиқишда, уларнинг дизайнини лойиҳалашда фрактал кўринишдаги замонавий нақш шакллантиришни автоматлаштириш ва ишлаб чиқаришни 10% -15% га ошириш ва меҳнат ҳажмини камайтириш имконини берган;
компьютер графикасининг геометрик алмаштиришлари ёрдамида фрактал тузилишли тасвирларни геометрик моделлаштириш усуллари ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий восита «BELKIS KARPET» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги 33-8/2962-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулотнинг сифатини ва харидор талабидаги нақш шаклининг рангини кенг қамровда ўзгартириш орқали маҳсулотга бозор талабини 1,1-1,2 мартага ошириш имконини берган;
Паскаль учбурчаги асосидаги алгебраик тузилмалар ва туб сонлар назариясини ҳисобга олган ҳолда фрактал кўринишдаги тасвирларни қуриш алгоритмлари базасига эга бўлган дастурий восита «BRILLIANT CONCEPT» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги 33-8/2962-сон маълумотномаси). Натижада бино ва иншоотларнинг жиҳозланиши ҳамда дизайнини безатишда фойдаланиладиган интерьер ва экстерьер безак шаклларини яратиш учун кетадиган вақтни ўртача 15% га қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish