Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзабоев Жамолиддин Баҳриддинович 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тозалаш жараёнини мақбуллаштириш асосида хомашёдан самарали фойдаланиш”, 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1174
Илмий раҳбар: Жуманиязов Қадам, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик–технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган мухандислик–технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Холиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор. 
Ражапов Одил Олимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта толасини тозалаш жараёни ва машинаси ишчи қисмлари кўрсаткичларини мақбуллаштириш асосида хомашёдан самарали фойдаланиш ва маҳсулот сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
йигириш корхоналаридаги тозалаш машиналарида биринчи маротаба перфорацияли сиртдан фойдаланиш усули ҳамда арра тишлар ва перфорацияланган сиртда толаларнинг ҳаракат боғланишлари ишлаб чиқилган;
янги перфорацияли сиртни қўллаш орқали тозалаш жараёнида ҳосил бўладиган толали чиқинди таркибидаги йигиришга яроқли толалар миқдори камайганлиги аниқланган;
босимни ошиб бориши тола оқими тезлигини ошишига ва буни натижасида тола қатламини сийраклашига олиб келиши ҳамда тола қатлами қанчалик сийраклашса тозалаш самарадорлиги шунчалик юқори бўлиши аниқланган;
тозалаш жараёни самарали боришини ташкил этиш мақсадида перфорацияли сирт ва арра тишли барабан орасидаги масофа, сирт тешикчаларини мақбул параметрлари ва барабан тезлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тозалаш жараёнини мақбуллаштириш асосида хомашёдан самарали фойдаланиш бўйича бажарилган илмий натижалар асосида:
тозалаш машинасида перфорацияланган сиртдан фойдаланиш орқали толали чиқинди таркибига қўшилиб кетаётган йигиришга яроқли толалар ҳамда уларнинг сифатини сақлаб қолиш бўйича тадқиқотлар Наманган шаҳридаги “Namangan to’qimachi” MCHJ тўқимачилик корхонасида  жорий этилган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2021 йил 25 июндаги №03/13–1976 сонли маълумотномаси). Корхонада ишлаб чиқариш натижасида толали чиқинди таркибидаги 12 % йигиришга яроқли толаларнинг умумий ишлаб чиқаришга қайтарилиб тайёр маҳсулотга қўшилишига эришилган;
перфорацияланган сирт ўрнатилган тозалаш машинасида чиқинди таркибига қўшилиб кетаётган йигиришга яроқли бўлган толалар миқдорини камайтириш бўйича тадқиқотлар Тўрақўрғон туманидаги «FT TEXTILE GROUP» MCHJ тўқимачилик корхонасида жорий этилган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2021 йил 25 июндаги №03/13-1976 сонли маълумотномаси). Натижада толали чиқинди таркибидаги 8 % йигиришга яроқли бўлган толалар умумий ишлаб чиқаришга қайтарилиб тайёр маҳсулот олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish