Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Нозимжон Набиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пойафзал маҳсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt.813.
Илмий раҳбар: Иватов Ирисбек, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мадияров Ғофуржон Ахмедович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пойафзал маҳсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пойафзал маҳсулотлари бозорида корхоналарнинг истеъмолчиларга мослашувчанликни таъминлашга йўналтирилган худудлар бўйича бозор имкониятларини ўзаро боғлиқ муносабатлар тизими такомиллаштирилган;
пойафзал маҳсулотлари бозорида истеъмолчилар сегменти бўйича «бренд»ни алоҳида эътиборга олган ҳолда рақобат муҳитини шакллантириш асосланган;
«эркак» сегментига хизмат кўрсатишга мувофиқ ташкил этилган технологик жараён асосида «UzSalaman» Ўзбек-Герман қўшма корхонасининг пойафзал маҳсулотлари чакана савдо шахобчалари фаолиятини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
пойафзал маҳсулотларига бўлган талабни аҳоли даромадлари ўзгаришига нисбатан баҳолашнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пойафзал маҳсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пойафзал маҳсулотлари бозорида корхоналарнинг истеъмолчиларга мослашувчанликни таъминлашга йўналтирилган худудлар бўйича бозор имкониятларини ўзаро боғлиқ муносабатлар тизими “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо пойафзал корхоналар фаолиятига жорий этилган  (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 февралдаги ФБ-7/380-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо «UzSalaman» Ўзбек-Герман қўшма корхонасида маркетинг тадқиқотлари бўлими ташкил этилган ва корхонанинг маркетинг ҳаражатларини 12 фоизга камайишига эришилган;
пойафзал маҳсулотлари бозорида истеъмолчилар сегменти бўйича «бренд»ни алоҳида эътиборга олган ҳолда рақобат муҳитини шакллантириш бўйича асосланган таклифлар “Ўзчармсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 февралдаги ФБ-7/380-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона водийсининг зич жойлашган ҳудудларида фаолият юритувчи пойафзал ишлаб чиқарувчи корхоналар  инфратузилмаси такомиллаштирилган ҳамда пойафзал корхоналари ва маҳсулот истеъмолчилари ўртасидаги муносабатларни давлат томонидан тартибга солишда фойдаланилган; 
«эркак»лар сегментига хизмат кўрсатишга мувофиқ ташкил этилган технологик жараён асосида «UzSalaman» Ўзбек-Герман қўшма корхонасининг пойафзал маҳсулотлари чакана савдо шаҳобчалари фаолиятини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо «UzSalaman» Ўзбек-Герман қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилган  (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 февралдаги ФБ-7/380-сон маълумотномаси). Натижада «UzSalaman» Ўзбек-Герман қўшма корхонасининг чакана савдо шаҳобчаларининг маҳсулот сотиш ҳажми 1,8 фоизга ва доимий истеъмолчилар сони 19 фоизга ошган; 
пойафзал маҳсулотларига бўлган талабни аҳоли даромадлари ўзгаришига нисбатан баҳолашнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзчармсаноат” уюшмасида фойдаланилган  (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2020 йил 6 февралдаги ФБ-7/380-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона вилоятидаги пойафзал саноати корхоналарининг бозор сегментлари бўйича махсус маркетинг стратегиялари ишлаб чиқилган. Мақсадли дастурлар вилоятдаги корхоналарда ишлаб чиқиш ва рақобатбардошлик муносабатларини ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳамда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми пойафзал саноати ҳисобидан 1,6 фоизга ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish