Дадабаев Одилжон Жалолидиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дзюдочиларнинг кўп йиллик тайёргарлиги концепцияси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Ped61.
Илмий маслаҳатчи: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Элипханов Салман Байсултанович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дзюдочиларнинг кўп йиллик тайёргарлиги концепциясини назарий асослаш ва тажрибада тасдиқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дзюдочиларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимида техник-тактик тайёргарлигини бирламчи мусобақага мотивация даражасини баҳолаш орқали машғулот юкламаларини моделлаштириш ҳисобига бошланғич тайёргарлик босқичида машғулот жараёнини норматив-дастурий таъминлаш блок-модули ишлаб чиқилган;
дзюдочиларнинг кўп йиллик тайёргарлигида турли ёш ва малакага эга спортчилар учун йиллик циклда интеграл тайёргарликнинг назорат талабларини белгилаш ҳисобига янгича табақалаштирилган ёндашиш ишлаб чиқилган;
дзюдочиларни асосий мусобақаларда иш қобилиятини барқарорлигини сақлаб турувчи куч куч тайёргарлигини максимал даражада оширишга йўналтирилган махсус воситаларидан фойдаланиш ҳисобига спорт натижалари сақлаб қолиш имконияти такомиллаштирилган;
дзюдочиларнинг кўп йиллик машғулотлар жараёнида мусобақа фаолиятидан келиб чиқиб курашиш услубини ўзгартириш ҳисобига спортчиларнинг мусобақаларга тайёргарлигини объектив баҳолайдиган техник-тактик ҳаракатларнинг модел тавсифлари ишлаб чиқилган;
дзюдочиларнинг кўп йиллик тайёргарлигида РОФЭС диагностика технологиясидан фойдаланиб спортчининг функционал ва психо-эмоционал ҳолатини баҳолаш ҳисобига тайёргарликни турли босқичларида турли ёш ва малакага эга спортчилар ўқув-машғулот жараёнини коррекциялаш имконияти кенгайтирилган;
дзюдочиларнинг жисмоний ва техник-тактик тайёрлаш учун нуфузли мусобақаларда иштирок этиш тизимини ҳисобга олган ҳолда рақибларнинг индивидуал хусусиятлари ва тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб тактик ҳаракат комбинациялар арсенали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амалга оширилган педагогик тажриба давомида олинган илмий натижалар асосида:
дзюдочиларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимида техник-тактик тайёргарлиги учун ишлаб чиқилган норматив-дастурий таъминлаш блок-модули бўйича таклифлар болалар-ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчи спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига тузатишлар киритиш асосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 033-07-08-1187-сон маълумотномаси) Натижада, дзюдочиларнинг функционал ҳолати кўрсаткичлари 8-9%га, мусобақа фаолияти самарадорлиги 12-13%га яхшиланган;
дзюдочиларнинг кўп йиллик тайёргарлигида турли ёш ва малакага эга спортчилар учун ишлаб чиқилган янгича табақалаштирилган ёндашиш бўйича таклифлар Юнусобод тумани 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Наманган шаҳар 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Тошкент шаҳридаги яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқув-машғулотлари дастурларига тузатишлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 033-07-08-1187-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмир дзюдочиларнинг тайёргарлик даражаси 11-12% га яхшиланган;
дзюдочиларни асосий мусобақаларда иш қобилиятини барқарорлигини сақлаб турувчи куч тайёргарлигини максимал даражада оширишга йўналтирилган махсус махсус воситалардан фойдаланиш бўйича таклифлар яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчи спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига тузатишлар киритиш асосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 033-07-08-1187-сон маълумотномаси). Натижада, ёш дзюдочиларнинг жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари ўртача 12-14% га, функционал ҳолати кўрсаткичлари 8,4% га, мусобақа фаолияти самарадорлиги 9% га яхшиланган;
кўп йиллик спорт машғулотлари циклининг блокли модел тузилмаси ишлаб чиқилиб, амалий тавсиялар Тошкент шаҳар, Юнусобод туман 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси, Миллий гвардия тасарруфидаги (ЖТСЖК) Ришод Собиров дзюдо спорт клубида шуғулланувчи спортчиларнинг ўқув дастурларига тузатишлар киритиш асосида татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 033-07-08-1187-сон маълумотномаси). Натижада дзюдочиларнинг тайёргарлик даражаси 13-14% га яхшиланган;
дзюдочиларнинг кўп йиллик тайёргарлигида РОФЭС диагностика технологиясидан фойдаланиб спортчининг функционал ва психо-эмоционал ҳолатини баҳолаш ва ўқув-машғулот жараёнини коррекциялаш бўйича таклифлар болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ўқув-машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 033-07-08-1187-сон маълумотномаси). Натижада мусобақа фаолияти самарадорлиги 12-14% га яхшиланган;
дзюдочиларнинг индивидуал хусусиятлари ва тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб тактик ҳаракат комбинациялар арсеналини такомиллаштириш бўйича таклифлар болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Тошкент шаҳридаги яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Ўзбекистон Республикаси, Миллий гвардия тасарруфидаги (ЖТСЖК) Ришод Собиров дзюдо спорт клуби ҳамда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 033-07-08-1187-сон маълумотномаси) Натижада мусобақа фаолияти самарадорлиги 18-20% га яхшиланган.