Sayt test rejimida ishlamoqda

Смамутова Ширин Азатбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Мустақиллик даври қорақалпоқ лирикасида халқ шеърияти анъанасининг ривожланиши (X.Давлатназаров, В.Сейтаев, О.Сатбаев лирикаси мисолида)» 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil929.
Илмий раҳбар: Оразимбетов Қуанишбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSс.03/30.04.2021. Fil.20.01
Расмий оппонентлар: Керуенов Турғанбай Аразметович филология фанлари доктори (DSc), доцент; Тлеуниязова Гүлмира Байниязовна филология фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври қорақалпоқ лирикасида халқ шеърий анъаналарининг ривожланишини таниқли қароқалпоқ шоирлари X.Давлатназаров, Б.Сейтаев, О.Сатбаевларнинг шеърлари мисолида ижтимоий-маънавий аҳамиятини белгилаш, бадиийлик маҳоратини аниқлаш ва очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври қорақалпоқ адабиёти вакиллари Х.Давлатназаров, Б.Сейтаев, О.Сатбаевлар лирикасида халқ шеърияти анъаналарининг турланиши, стилизацияланиши, фолклоризмларнинг интерпретацияланиши  – миллий адабий тафаккур тадрижида поэтик янгиланишлардан эканлиги ва бадиий-эстетик жиҳатдан адабий восита сифатида хизмат қилиши далилланган; 
мустақиллик даври шеъриятидаги дидактика, ўткир сатира ва юмор, шунингдек, ватанпарварлик  мотивлари, муҳаббат лирикаси ва медитатив қарашлар − ўрта асрлардаги ёзма адабиёт, жировлар шеърияти, халқ шеърияти анъаналари намуналари билан типологик жиҳатдан таққосланиб, ҳақиқатпарварлик, адолатпешалик, курашчанлик каби демократик ғояларни, соғинч, айрилиқ каби интим туйғуларни ифодалашдаги ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
халқнинг маданий тарихида мавжуд ғояларни бугунги давр билан боғлашдаги бадиий изланишлар халқ маданияти ва менталитетининг шоирлар шеърияти тилидаги кумулятивлиги, миллий нозик туйғуни етказишдаги бадиий эстетик маҳоратлари ва янги давр шеърияти билан ҳамоҳангликда уйғунлашганлиги далилланган;
халқ шеърияти анъаналарига таяниб, қорақалпоқ халқининг миллий ўзига хослигини кўрсатадиган рамзий образларни, халқ турмушидаги азалдан эъзозланиб келинган инсоний тушунчаларни (Х.Давлатназаров: тойчоқ, қўчқор, қўзи, улоқ, арслон, йўлбарс, балиқ; Б.Сейтаев: қонозат, дулдул, дўйноқ; О.Сатбаев: ёнтоқ, қамиш, қорабароқ, пўрриқ, сувқабақ, арава) ҳозирги замон билан боғлашдаги шоирларнинг маҳорати, халқ тили дурдоналаридан унумли фойдаланиб сўз жилвалантиришлари, янги поэтик ифода ясашдаги индивидуал услублари аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври қорақалпоқ лирикасида халқ шеърияти анъаналарининг ривожланишини Х.Давлатназаров, Б.Сейтаев, О.Сатбаевлар ижоди мисолида ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ лирикасида халқ шеърияти анъаналарининг ривожланиши ва уларнинг бадиий тафаккур  ривожида тутган ўрнига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли «Қарақалпақ фольклортаныў ҳәм әдебияттаныў тарийхын изертлеў» (2017-2020 жж.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 16 апрелдаги 78/1-сон маълумотномаси). Натижада мустақиллик даври қорақалпоқ лирикасида халқ шеърияти анъаналарининг ривожланиши ва ўзига хослиги, назарий асослари амалий томондан бойитилган;
халқ шеърияти анъаналарининг бадиий манбалари, муайян адабий ривожланиш босқичларига оид илмий-назарий қарашлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ шоирлари ҳаёти ва ижодий фаолияти юзасидан ташкил қилинадиган кўргазмалар намойишида, мавжуд осори-атиқалар ҳақидаги тасаввурларни бойитишда, экскурс дарсларни ўтишда тарғиб этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 9 апрелдаги 2-03/725-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ назмида халқ шеърияти анъаналарининг тарихий илдизлари ҳамда адабий ривожланиш босқичларини жорий этиш имконини берган; 
Х.Давлатназаров, Б.Сейтаев, О.Сатбаев адабий меросларининг миллий ўзига хосликни англатишдаги аҳамияти ва уларнинг фуқаролик мавқеи, миллий ғурур, тил бойлиги, фикр эркинлигининг ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишдаги роли ва ўрни ҳақидаги илмий ва амалий хулосаларни Қорақалпоғистон телерадиоканали «Әдебий портрет», «Әдебият ҳәм дәӯир», «Мийрас», «Ассалаӯма алейкум, Қарақалпақстан» кўрсатувлари ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси 2021 йил 8 апрелдаги 01-02.197-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ шоирлари асарлари, уларнинг лирикасида халқ шеърияти анъаналарининг махсулдорлиги тарғиб қилинишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish