Sayt test rejimida ishlamoqda

Элинская Ольга Леонтьевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Узоқ муддатли оқибатларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат қўшимчаларини ишлатишни хавфга йўналтирилган тартибга солишнинг гигиеник жиҳатлари», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Tib460.
Илмий маслаҳатчи: Азизова Феруза Лютпиллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тухтаров Бахром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Усманов Ислам Аббасович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Хожа Ахмад Яссавий номидаги Ҳалқаро Қозоқ-Турк университети (Қозоқистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: узоқ муддатли оқибатларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат қўшимчаларини ишлатишда хавфга йўналтирилган тартибга солишнинг гигиеник жиҳатлари, маҳсулотларнинг хавфлилиги, заҳарлилиги ва зарарли таъсири тавсифини баҳолашнинг методологик ёндошувларини ишлаб чиқишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
организмнинг ички муҳитини бузилишига сабаб бўлувчи овқат қўшимчаларининг ўрни, аҳамияти ва улуши, келиб чиқиши кимёвий ва биологик ксенобиотиклар билан озуқавий хом-ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини ифлосланиш  даражаси асосланган;
табиий, табиийга мос ва сунъий озуқавий қўшимчаларни озиқ-овқат маҳсулотларида регламентлашни баҳолаш учун зарарли таъсир тавсифи ва намоён бўлишини қиёсий нуқтаи назардан баҳолаш орқали озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш тузилмаси  ишлаб чиқилган;
келажак авлодлар учун узоқ оқибатларни юзага келишини ҳисобга олиш билан озуқавий қўшимчаларни қўллаш хавфсизлигини токсико-гигиеник баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган;
синтетик овқат қўшимчаларининг организмга салбий таъсири ҳомиладорлик даврида ривожланадиган белгилар тана скелетининг ўсиш  жараёнини пасайтириш хусусиятлари исботланган;
озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги озуқавий қўшимчаларнинг меъёрларини банк маълумотлари ва токсикологик параметрларини тадқиқ қилиш натижаларини тизимлаштириш ва таҳлил қилиш асосида инсонлар саломатлигига овқат қўшимчаларини кўрсатадиган таъсир хавфини бошқариш ва баҳолашда ёндошувларнинг анъанавий тартиби такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Узоқ муддатли оқибатларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат қўшимчаларини ишлатишни хавфга йўналтирилган тартибга солишнинг гигиеник жиҳатларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
импорт овқат қўшимчалари, биологик фаол моддалар, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва истеъмолга яроқлилигини баҳолаш ва уларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Озиқ-овқат маҳсулотлари техник хужжатларининг санитар эпидемиологик экспертиза қилиш тартиби» 0192-05-сон санитария меъёр ва қоидаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8-н/р 431-сон маълумотномаси). Натижада овқат қўшимчалари қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда меъёрий хужжатларни экспертиза қилишга шароит яратиш имконини берган;
импортда олиб келинадиган ва ишлаб чиқириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг микробиологик ва санитар кимёвий  таркибининг гигиеник баҳолаш, уларни сақлаш ва ташиш давомида озиқавий қийматини бузилишини олдини олиш мақсадида олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги гигиеник нормативлари» 0366-2019-сон санитария меъёр ва қоидаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8-н/р 431-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизга олиб келинадиган ва ишлаб чиқириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг микробиологик ва санитар кимёвий таркибининг инсон организмига зарарсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш  имконини берган;
импорт ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган овқат қўшимчаларини ишлатишда юзага келадиган хавфини тартибга солиш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Узоқ муддатли оқибатларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат қўшимчаларини ишлатишни хавфга йўналтирилган тартибга солишнинг гигиеник жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8-н/р 431-сон маълумотномаси). Натижада озиқ-овқат қўшимчаларини токсико-гигиеник экспертизасини аниқ ва сифатли амалга ошириш жараёнини тезлаштириш имконини берган;
узоқ муддатли оқибатларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат қўшимчаларини ишлатишни хавфга йўналтирилган тартибга солишнинг гигиеник жиҳатлари бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Президент админстрацияси хузуридаги санитария эпидемиология назорати бошқармаси ва Тошкент вилояти Қибрай тумани давлат санитария эпидемиология хизмати амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 8н-з/206-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши озиқ–овқат маҳсулотларида озуқавий қўшимчаларни регламентлашни стандартлаш, услубий тизим ва алгоритмини ўз ичига олиш, озуқа қўшимчаларини қиёсий қайд олди токсик-гигиеник экспертизаси–хавфини ўтказиш тартиби ва методологияси ишлаб чиқиши, инсон саломатилигига ҳар қандай турдаги овқат қўшимчаларини таъсир хавфини баҳолаш ҳамда бошқаришга ёндошувлар тажрибада аппробацияланган гигиеник чора–тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish