Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Равшонбек Алимбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли  хилдаги тўмтоқ  жароҳатланишлардан жабрланганларда бош, умуртқа-орқа мия ва қўл-оёқ жароҳатларини экспертлик баҳолаш», 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1571.
Илмий раҳбар: Индиаминов Сайит Индиаминович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар:  Бахриев Иброҳим Исоматдинович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Мукашев Мукамбет Шарипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон).
Етакчи ташкилот: Кубань давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли хилдаги тўмтоқ жароҳатланишлардан жабрланганларда бош, умуртқа-орқа мия ва қўл-оёқ жароҳатларини дифференциал ташхисотини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли хилдаги тўмтоқ жароҳатланишларда бош, умуртқа-орқа мия ва қўл-оёқ тузилмалари зарарланишининг табиати, кўлами ва шаклланиш жиҳатлари асосланган ҳолда суд тиббий ташхисот тизими такомиллаштирилган; 
баландликдан йиқилишда бош суякларида турли хилли синишлар ва мия лати негизида қаттиқ парда ҳамда калла юмшоқ тўқималари зарарланиши, умуртқа-орқа мия тузилмаларининг икки ёки ундан ортиқ қисмида компрессион синишлар шаклланиши, билак ва  сон суякларида эса эпифизар-диафизар силжиб синишлар ҳамда товон суягида парчаланиб синишлар  устунлик қилиши исботланган;
автомобилларнинг пиёдалар билан тўқнашувида асосан бош ва қисман  юз суяклари синишлари ҳамда мия лати негизида қаттиқ парда ва калла юмшоқ тўқималари бутунлиги сақланиши, бўйин-кўкрак умуртқаларида дистракцион ва ротацион синишлар орқа  ўсимталар зарарланиши  ҳамда  умуртқа поғонасини  ажралиши билан кузатилиши,  болдир, сон суякларида диафизар парчаланиб синишлар юқори даражада  бўлиши асосланган;
ҳайдовчиларда чап томонлама гумбаз ва юз суякларида синишлар  ҳамда мия лати негизида қаттиқ парда ва калла юмшоқ тўқималар бутунлигини сақланиши, умуртқа-орқа мия тузилмаларида бўйин, кўкрак юқори қисми ва бел соҳалари ротацион тарзда зарарланиши, елка, билак ва сон суякларида диафизар силжиб синишлар шаклланишининг ташхисотдаги ишончлилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Турли  хилдаги  тўмтоқ жароҳатланишлардан жабрланганларда бош, умуртқа-орқа мия ва қўл-оёқ жароҳатларини экспертлик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
турли хилдаги тўмтоқ жароҳатланишлардан жабрланганларда бош, умуртқа-орқа мия жароҳатларини экспертлик баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тўмтоқ воситалар таъсирида умуртқа-орқа мия жароҳатларида суд-тиббий текширувлар ўтказиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 8н-р/265-сон маълумотномаси). Натижада тўмтоқ механик воситалардан жароҳатланишлар бўйича суд-тиббий текширувларини ўтказиш тартиби такомиллаштириш имконини берган;
турли хилдаги тўмтоқ жароҳатланишлардан жабрланганларда қўл-оёқ жароҳатларини экспертлик баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тўмтоқ воситалар таъсирида узун найсимон суяклар синишлари суд-тиббий экспертизасида диференциал ташхисот мезонларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 8н-р/264-сон маълумотномаси). Натижада жароҳатланишлар оқибатлари бўйича маълумотлар суд-тергов органлари томонидан асосланган хулосалар қилиш ва турли хилдаги қўшма жароҳатланишларни таҳлил қилиш имконини берган.
Жароҳатланишлар табиати, кўлами ва жойлашиш ўрни бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Бухоро, Сирдарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари филиалларининг морфология ва амбулатория бўлимлари амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 8н-д/128-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши суд-тиббий текширувлар муддатини қисқартириш, иқтисодий харажатларни камайтириш ва текширувлар сифатини такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish