Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафурова Дилшода Рамазановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион жараёнларни бошқариш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt764.
Илмий маслаҳатчи: Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зоҳидов Азаматжон Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион жараёнларни бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион жараёнларни бошқарув самарадорлигини баҳолаш халқаро рейтинглар таркибидаги кўрсатгичларга асосланган ҳолда шакллантирилган «коммуникация», «инсон капитали», «рақамли бизнес», «инновацион маҳсулот ва хизматлар ҳажми» кўрсаткичларини балл тизимида интенсив баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
ахборот коммуникация технологиялари соҳасида инновацияга бўлган талабни аниқлаш орқали инновацион жараёнлар бошқарувининг турли босқичларида молиялаштиришни оптималлаштириш асосида бошқарув самарадорлигини ортиши асосланган;
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ташкилий тузилма таркибига «комплайнс» бўлимини киритиш орқали инновацион жараёнлар бошқарувини мониторинг босқичлари такомиллаштирилган;
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси инновацион фаолиятидан олинадиган соф фойданинг 2030 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ахборот коммуникация технологиялари соҳасида инновацион жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
инновацион жараёнларни бошқарув самарадорлигини баҳолаш халқаро рейтинглар таркибидаги кўрсатгичларга асосланган ҳолда шакллантирилган «коммуникация», «инсон капитали», «рақамли бизнес», «инновацион маҳсулот ва хизматлар ҳажми» кўрсаткичларини балл тизимида интенсив баҳолаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи «Ўзбектелеком» АКнинг 2020 йил 19 июндаги 250-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган («Ўзбектелеком» АКнинг 27-03-08/1735-сон  маълумотномаси). Натижада, Компания иннвацион фаолияти самарадолигини оширишга, бунда жорий этилган инновацион хизмат ва махсулотларни, инновацион лойиҳаларни жорий этишни мониторинг қилиш ва самарадорлигини аниқлашга эришилган ҳамда прогноз кўрсаткичларига асосан 2030 йилда интеграл кўрсаткич 87 баллни ташкил этади ва бу жорий ҳолатга нисбатан 2,5 баробарга ўсишни кўрсатган;
ахборот коммуникация технологиялари соҳасида инновацияга бўлган талабни аниқлаш орқали инновацион жараёнлар бошқарувининг турли босқичларида молиялаштиришни оптималлаштириш асосида бошқарув самарадорлигини ортиши бўйича таклифи «Ўзбектелеком» АКнинг 2020 йил 28 августдаги 329-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган («Ўзбектелеком» АКнинг 27-03-08/1735-сон  маълумотномаси). Натижада ахборот коммуникация технологиялари соҳасида инновацион жараёнлар бошқарувини ҳар бир босқичини ахборот билан таъминлашда узлуксизликка эришилди ва мониторинг жараёнини самарали амалга ошириш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ташкилий тузилма таркибига «комплайнс» бўлимини киритиш орқали инновацион жараёнлар бошқарувини мониторинг босқичлари такомиллаштириш бўйича таклифи «Ўзбектелеком» АКнинг 2021 йил 26 мартдаги Акциядорларнинг умумий йиғилиши билан амалиётга жорий этилган. («Ўзбектелеком» АКнинг 27-03-08/1735-сон маълумотномаси). Натижада «Ўзбектелеком» АК инновацион хизмат ва махсулотларни жорий этишда компания ташкилий тузилмасидаги бўлимларни ўзаро мувофиқлаштиришга эришилган; 
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси инновацион фаолиятидан олинадиган соф фойданинг 2030 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи «Ўзбектелеком» АКнинг 2020 йил 28 августдаги 329 – сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган («Ўзбектелеком» АКнинг 27-03-08/1735-сон  маълумотномаси). Натижада ушбу модель асосида соф фойдага таъсир этувчи инновацияларга боғлиқ бўлган узоқ муддатли параметрлар белгилаб олинган, 2030 йилда 2020 йилга нисбатан соф фойда 2,8  баробар кўп ошиши ҳисоблаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish