Sayt test rejimida ishlamoqda

Шеннаев Хўжаёр Мусурмановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини ривожлантириш йўналишлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Iqt184.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори; Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта фаолияти тушунчалари таркиби даъво қилинган зарар, пруденциал стандартлар ва маблағлар рентабеллигини янгидан киритиш асосида аниқлаштирилган;
суғурта тўловларини амалга оширишда тўсқинлик қилувчи истиснолар сонини 10 фоизгача қисқартириш ҳисобига суғурта маҳсулоти истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилган;
суғурта компанияларининг тўлов қобилиятига оид талабларга суғурта захираларини ҳисоб-китоб қилиш ва баҳолаш бўйича актуарийларни жалб этиш қоидасини киритиш таклиф этилган;
суғурта компанияларининг фаолиятини рейтинг агентликлари томонидан баҳолашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар таркиби суғурта портфелининг диверсификация даражаси, суғурта маҳсулоти сифатини сўровномалар ўтказиш йўли билан аниқлаш кўрсаткичларини киритиш орқали қайта шакллантирилган;
суғурта фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида суғурта компаниялари томонидан суғурта қилдирувчиларга мажбурий тартибда тақдим этиладиган ахборотлар рўйхати аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини ривожлантириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида: 
суғурта фаолияти тушунчалари таркибини даъво қилинган зарар, пруденциал стандартлар ва маблағлар рентабеллигини янгидан киритиш асосида аниқлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 3 февралдаги КТ/16-02-32-18/207-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йилда ишлаб чиқилган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасида белгиланган суғурта соҳасидаги асосий тушунчалар таркиби аниқлаштирилган;
суғурта тўловларини амалга оширишда тўсқинлик қилувчи истиснолар сонини 10 фоизгача қисқартириш ҳисобига суғурта маҳсулоти истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг V. қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 3 февралдаги КТ/16-02-32-18/207-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта маҳсулоти истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиниши таъминланган ва суғурта компаниялари томонидан суғурта тўловларини амалга оширишда вужудга келиши мумкин бўлган бюрократик тўсиқлар бартараф этилган;
суғурта компанияларининг тўлов қобилиятига оид талабларга суғурта захираларини ҳисоб-китоб қилиш ва баҳолаш бўйича актуарийларни жалб этиш қоидасини киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 3 февралдаги КТ/16-02-32-18/207-сон маълумотномаси). Натижада, истиқболда Ўзбекистон Республикаси суғурта фаолиятига Solvency II стандартини жорий этишда суғурта компанияларининг тўлов қобилиятига оид белгиланадиган талаблар халқаро амалиётга мувофиқлаштирилган;
суғурта компанияларининг фаолиятини рейтинг агентликлари томонидан баҳолашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар таркибини суғурта портфелининг диверсификация даражаси, суғурта маҳсулоти сифатини сўровномалар ўтказиш йўли билан аниқлаш кўрсаткичларини киритиш орқали қайта шакллантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 20-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 3 февралдаги КТ/16-02-32-18/207-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта компаниялари фаолиятини рейтинг агентликлари томонидан рейтинг баҳолаш самарадорлиги ошган ва 2019 йил 5 декабрда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг рейтингини “Moody’s Investors Service” (АҚШ) халқаро рейтинг агентлигининг “Ba3” “Барқарор” прогнози, “Fitch Ratings” халқаро рейтинг компанияси 2020 йил 27 ноябрда “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг, 2020 йил 18 декабрда эса “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг молиявий барқарорлик рейтингини “BB-” даражасида “Барқарор” прогнози билан тасдиқланишига эришилган;
суғурта фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида суғурта компаниялари томонидан суғурта қилдирувчиларга мажбурий тартибда тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатини аниқлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1060-сон қарорининг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисида низом”нинг 7-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 3 февралдаги КТ/16-02-32-18/207-сон маълумотномаси). Натижада, юридик ва жисмоний шахсларнинг суғурта фаолияти ҳақида хабардорлик даражаси ошган, суғуртанинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли ичига кириб бориш кўлами кенгайган, суғурта маҳсулоти истеъмолчилари томонидан суғурта маҳсулотларини танлаш имконияти юксалишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish