Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Мехринисо Қиличевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача ёшдаги болаларда комплекс тиббий-ижтимоий ва клиник-иқтисодий таҳлил асосида тишлар кариесининг олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш», 14.00.21 - Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2020.4.DSc/Тib427.
Илмий маслахатчилар: Маслак Елена Ефимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Камилов Ҳайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Косюга Светлана Юрьевна тиббиёт фанлари доктори, доцент; Муртазаев Саидмуродхон Саидалоевич тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гулямов Суръат Саидвалиевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Беларусь давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тиббий-ижтимоий ва клиник–иқтисодий таҳлил асосида мактабгача ёшдаги болаларда тишлар кариесини олдини олиш ва даволашнинг мажмуавий дастурларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор шаҳар ва қишлоқ жойларида доимий истиқомат қилувчи мактабгача ёшдаги болаларда стоматологик касалланишнинг юқори кўрсаткичлари тиш кариеси ривожланишининг хавф омиллари, кариес билан зарарланиш интенсивлиги ва кечишининг фаоллигига узвий боғлиқ бўлиши аниқланган;
ишлаб чиқилган мактабгача ёшдаги болаларда эрта кариеснинг профилактик дастурлари клиник самарадорлиги кариоз зарарланишни аниқлаш стоматологик скрининги, ота-оналар, боғча тарбиячиларининг стоматологик билими, кариеснинг бирламчи ва иккиламчи профилактика чора-тадбирларининг юқори даражада бажарилиши билан боғлиқлиги исботланган;
кариесни олдини олиш дастурлари тиббий самарадорлигига қараб шаҳардаги тенгдошларига нисбатан қишлоқда яшовчи мактабгача ёшдаги болаларда вақтинчалик тишлар юзаси кариоз шикастланиш интенсивлиги миқдор кўрсаткичларининг паст даража бўлиши аниқланган;
тиш эрта кариесининг олдини олиш дастурларининг иқтисодий мувофиқлигини аниқлаш учун “қиймат-самара” мезони ва математик моделлаштириш усули бирламчи ва иккиламчи профилактик дастурларининг узоқ муддатга кариесни олдини олиш ва кариес асоратларини даволашда харажатларни янада тежаш имконини бериши аникланаган;
мактабгача таълим муассасалари шароитида тиббий-ижтимоий ва клиник-иқтисодий самарадорлиги энг юқори, кариеснинг бирламчи ва иккиламчи профилактик тадбирлари мужассамлашган мажмуавий дастурларини тадбиқ қилиш тиш кариоз зарарланишининг ўсиши, кечиш фаоллиги ва интенсивлиги индекси кўрсаткичларининг камайишига имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тиббий-ижтимоий ва клиник-иқтисодий таҳлил мажмуаси асосида мактабгача ёшидаги болаларда тишлар кариесини олдини олиш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача ёшдагиларда стоматологик касалликларнинг скрининг алгоритми бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болалар боғчалари шароитида мактабгача ёшдагиларда стоматологик касалликларнинг скрининг алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/673-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши болаларда стоматологик касалликларни эрта босқичларида аниқлаш ва олдини олиш, болаларнинг тишларини даволаш учун ота-оналарнинг стоматологик поликлиникага мурожаатларини ошириш ҳамда кариес асоратларини камайтиришга хизмат қилган;
мактабгача ёшдагиларда тишлар кариесини мажмуавий олдини олиш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болалар боғчаси шароитида мактабгача ёшдагиларда тишлар кариесини мажмуавий олдини олиш схемаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/672-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши мактбгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзига, соғлом овқатланиш, оғиз бўшлиғини гигиеник ҳолатини яхшилашга ва болаларнинг тишлар кариеси билан касалланишини сезиларли пасайтиришга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларда вақтинчлик тишлар дентин кариесини ноинвазив даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Мактабгача ёшдаги болаларда вақтинчлик тишлар дентин кариесини ноинвазив даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/671-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши болаларни стоматологик ёрдамга қамраб олиш даражасини оширишга, соғлиқни сақлаш ташкилотларининг болаларнинг стоматологик даволанишига ажратадиган ҳаражатини пасайтиришга, болалар ахолиси орасида стоматофобия даражасини камайтиришга хизмат қилган;
Тиббий-ижтимоий ва клиник-иқтисодий таҳлил мажмуаси асосида мактабгача ёшидаги болаларда тишлар кариесини олдини олиш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ғиждувон туман стоматологик поликлиникаси, Қашқадарё вилояти тиббиёт бирлашмаси Косонсой туман стоматологик  поликлиникаси давлат унитар муассасаси, Вобкент туман стоматологик поликлиникаси, Хоразм вилояти стоматолгик поликлиникаси, Навоий вилояти Навоий шаҳар 2-оилавий поликлиникаси ва Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 8н-д/9-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши болаларда тишлар кариесини олдини олиш ва даволаш сифатини яхшилашга, асоратлар сонини камайтиришга ва физиологик алмашинувгача вақтинчалик тишларни сақланиш муддатини узайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish