Sayt test rejimida ishlamoqda

Камолова Феруза Рахматиллоевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет билан касалланган болаларда асосий стоматологик касалликлар профилактикаси дастурини ишлаб чиқиш ва уни бахолаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib428.
Илмий рахбар: Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Абдукадыров Абдусалом Абдукадырович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шалабаева Клара Зулкарнаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муртазаев Саидмуродхон Саидиалоевич тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қандли диабет билан касалланган болаларда асосий стоматологик касалликлар профилактикаси дастурини ишлаб чиқиш ва уни баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
1-тип қандли диабет билан оғриган болаларда асосий стоматологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган асосий хавф омиллари рухий зўриқиш, оғиз бўшлиғи кандидози, оилада қандли диабет бўлганлиги, ичак дисбиози, анамнезида диарея эканлиги аниқланган;
1-тип қандли диабет ва асосий стоматологик касалликлар ташҳисланган болаларда оғиз бўшлиғи яллиғланиш касалликлари диагностик маркёрлари сифатида саливатор цитокинлардан - IL-1ß, IL-4, IL-18, INFα - фойдаланишнинг клиник самарадорлиги юқори эканлиги аниқланган;
стоматологик касалликлар мавжуд бўлган 1-тип қандли диабет билан касалланган болаларда саливатор цитокинлар ҳамда сўлак биокимёвий кўрсаткичлари орасида корреляцион боғлиқлик аниқланган;
стоматологик касалликлар ва 1-тип қандли диабет ташҳисланган бемор болаларни асосий касаллик хуружи, уни даволаш ва профилактик тадбирлар ўтказиш даврларида беморларни олиб бориш тактикаси алгоритми ишлаб чиқилган;
оғиз бўшлиғи касалликлари аниқланган 1-тип қандли диабет билан касалланган болаларда саливатор цитокинлар диагностик маркёрларидан фойдаланишнинг тиббий, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти баҳоланган ва юқори клиник-диагностик самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қандли диабетга чалинган болаларда асосий стоматологик касалликларнинг олдини олиш дастурини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
1-тип қандли диабет билан оғриган болаларда стоматологик касалликлари диагностикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «1-тип қандли диабет билан оғриган болаларда стоматологик касалликлари диагностикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 8н-р/658-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома 1-тип қандли диабет билан касалланган болаларда тиш касалликларини эрта ташхислаш ва уларни даволаш тактикасини тўғри танлашни такомиллаштиришга хизмат қилган;
1-тип қандли диабет билан оғриган болаларда стоматологик касалликларда цитокинодиагностика бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «1-тип қандли диабет билан оғриган болаларда стоматологик касалликларда цитокинодиагностика» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 8н-р/612-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сўлак цитокинлари параметрларидан фойдаланган ҳолда 1-тип қандли диабети бор болаларда оғиз бўшлиғи касалликлари диагностикасини яхшилашга хизмат қилган;
қандли диабет билан касалланган болаларда асосий стоматологик касалликлар профилактикаси дастурини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолашдан олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлашга, хусусан, Бухоро вилояти болалар эндокринологик тиббиёт марказига, Бухоро тумани тиббиёт бирлашмасига, Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмасига, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н/ 274-сонли маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий килиниши қандли диабет билан касалланган болаларда асосий стоматологик касалликларни эрта аниклаш ва асоратларни камайтириш тизимини яратиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish