Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилов Одилжон Зокиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Композит газ ёнилғилардан фойдаланиб енгил автомобилнинг эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т2003.
Илмий раҳбар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.18/30.12.2019.Т.09.01.
Расмий оппонентлар: Иноятходжаев Жамшид Шухратуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, Ахмедов Дониёр Анваржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади композит газ ёнилғилардан фойдаланиб енгил автомобилнинг эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
композит газ мотор ёнилғиларнинг антидетонацион турғунлигини таъмилаш учун уларнинг таркибига қўшиладиган диметилэфирни максимал қийматини чегараловчи  ҳисобий усули ишлаб чиқилган;
ҳосил бўладиган ёнувчи аралашмани алангаланиш оралиғини кенгайишини  ҳисобга олган ҳолда композит газ ёнилғиларида ишлайдиган учқун билан ўт олдириладиган двигателли автомобилнинг кўрсатгичларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
композит газ ёнилғининг таркибидаги суюлтирилган нефть гази ва диметилэфирнинг турли хусусиятларига эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, унинг зичлиги ва тўйинган буғ босимини атроф-муҳит ҳароратига боғлиқлигини ҳисобий-графикавий усули билан аниқланган; 
базавий ва композит газ ёнилғиларда ишлайдиган енгил автомобилларнинг чиқараётган иссиқхона газларни С:Н нисбатни ҳисобга олиб экологик баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Композит газ ёнилғилардан фойдаланиб енгил автомобилларнинг эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
композит газ мотор ёнилғиларнинг антидетонацион турғунлигини таъмилаш учун уларнинг таркибига қўшиладиган диметилэфирни максимал қийматини чегараловчи  ҳисобий усули ишлаб чиқилган “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги “Фарғонаазот” ОАЖ миқёсида жорий қилинган («Узкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2020 йил 27 ноябрдаги № 23-3-4628-сонли маълумотномаси);
ҳосил бўладиган ёнувчи аралашмани алангаланиш оралиғини кенгайишини ҳисобга олган ҳолда композит газ ёнилғиларида ишлайдиган учқун билан ўт олдириладиган двигателли автомобилнинг кўрсатгичларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги “Фарғонаазот” ОАЖ миқёсида жорий қилинган («Узкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2020 йил 27 ноябрдаги № 23-3-4628-сонли маълумотномаси);
композит газ ёнилғининг таркибидаги суюлтирилган нефть гази ва диметилэфирнинг турли хусусиятларига эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, унинг зичлиги ва тўйинган буғ босимини атроф-муҳит ҳароратига боғлиқлигини ҳисобий-графикавий усули билан аниқланган “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги “Фарғонаазот” ОАЖ миқёсида жорий қилинган («Узкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2020 йил 27 ноябрдаги № 23-3-4628-сонли маълумотномаси).
базавий ва композит газ ёнилғиларда ишлайдиган енгил автомобилларнинг чиқараётган иссиқхона газларни С:Н нисбатни ҳисобга олиб экологик баҳолаш усули ишлаб чиқилган “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги “Фарғонаазот” ОАЖ миқёсида жорий қилинган («Узкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2020 йил 27 ноябрдаги № 23-3-4628-сонли маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish