Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Шодилжон Абдуғофуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Композит арматураланган эгилувчи тўсинларнинг мустаҳкамлик, бикрлик ва ёриқбардошлигини тадқиқ қилиш» мавзусидаги, 05.09.01 - Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т1369.
Илмий раҳбар: Акрамов Хуснитдин Ахрарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент архитектура-қурилиш институти».
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01 
Расмий оппонентлар: Асқаров Бахтиёр Асқарович – техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Валиахмад Файзуллаевич – техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:Наманган мухандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади композит арматуралар билан арматураланган эгилувчи тўсинларнинг мустаҳкамлиги, ёриқбардошлиги ва бикрлигини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шиша толали композит арматураларнинг механик хоссаларини назарий ва экспериментал тадқиқ қилиш орқали эгилувчи бетон тўсин конструкцияларида қўллаш имкониятлари асослаб берилган;
шиша толали композит арматураларни эгилувчи бетон тўсинларда фойдаланилган ҳолда кўндаланг арматуралар ўрнига пўлат хомутларни қўллаш орқали тўсиннинг мустаҳкамлиги ва ёриқбардошлигини ошириш имкониятлари асослаб берилган;
шиша толали композит арматуралар билан арматураланган эгилувчи бетон тўсинларда тик ва қия кесимларнинг арматуралаш миқдорларини вариациялаш орқали  бетон ва арматураларда пайдо бўладиган ички зўриқиш кучларнинг ўзгариш қонунияти аниқланган;
эгулувчи бетон тўсин конструкцияларда шиша толали композит арматураларни қўллаган ҳолда қия кесим бўйича ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Композит арматураланган эгилувчи тўсинларнинг мустаҳкамлиги, бикрлик ва ёриқбардошлигини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
шиша толали композит арматуралар билан арматуралаш ечимлари “Қишлоқ қурилиш инвест” ИКнинг Андижон ва Фарғона вилоят филиалларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 31 мартдаги 09-06/3562-сон маълумотномаси). Натижада тўсинларда хосил бўладиган кўндаланг кесувчи кучларни 1,2 марттага камайтиришга эришилди. 
шиша толали композит арматуралар билан арматуралашда пўлат хомутларни қўллаш ечими “Қишлоққурилиш Инвест” ИКнинг Андижон ва Фарғона вилоят филиалларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 31 мартдаги 09-06/3562-сон маълумотномаси). Натижада кўндаланг кучлардан ҳосил бўладиган тик ва қия ёриқларни очилишини камайтириш  ва тўсинларнинг ёриқбардошлилиги 1,1 мартага оширишга эришилган.
“Композит арматураларни тўсинлар учун ҳисоблашда автоматлаштириш” дастурлари “Бинокор лойиҳа” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 31 мартдаги 09-06/3562-сон маълумотномаси ҳамда нинг 2020 йил 25 сентябрдаги 09/73-01 сон далолатномаси). Натижада лойиҳалаш ва ҳисоблаш жараёнларига сарфланадиган вақтнинг 15% гача тежалишига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish