Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишманова Динора Нурмамад қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон нефть-газ корхоналари инфратузилмаларини бошқариш механизмини такомиллаштириш» (“Ўзтрансгаз” АК мисолида), 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt770.
Илмий раҳбар: Кучаров Аброржон Собиржанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефть-газ корхоналари инфратузилмалари фаолиятини инновацион бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички истеъмолчилар ва экспортга табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги табиий йўқотишлар меъёрини масофага мутаносиб равишда ортиб бориш тартибида аниқлаш таклифи асосланган;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги “Naqlgazmaxsusqurilish” АЖида давлат бошқарувини сақлаб қолган ҳолда уларга хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан 49% акция улуши миқдорда инвестиция киритиш шарти таклиф этилган;
“Ўзтрансгаз” АК, “АЗИЯТРАНСГАЗ” ҚК, “Муборак газни қайта ишлаш заводи” ва “Устюрт газ кимё комплекси” корхоналари фаолиятида геология-қидирув, қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва етказиб бериш жараёнлари бўйича “инновацион кластер”ларни ташкил этиш таклифи асосланган;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги иқтисодий нобарқарор корхоналарга бериладиган давлат субсидияларини қисқартириш мақсадида давлат хусусий шериклик асосида бошқариш мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда нефть-газ корхоналари инфратузилмаларини  бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
ички истеъмолчилар ва экспортга табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги табиий йўқотишлар меъёрини масофага мутаносиб равишда аниқлаш таклифи “Ўзтрансгаз”АКнинг 2019 йил 11 декабрдаги 1-сон буйруғи билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтрансгаз”АКнинг 02-07-52/119-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи,   892-060 рақамли гувоҳнома). Натижада ички истеъмолчиларга, шу жумладан экспортга етказиб берилган газ ҳажмининг технологик йўқотишлари минимал даражага келтирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги “Naqlgazmaxsusqurilish” АЖида давлат бошқарувини сақлаб қолган ҳолда уларга хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан 49% акция улуши миқдорда инвестиция киритиш таклифи “Ўзтрансгаз”АКнинг 2019 йил 11 декабрдаги 1-сон буйруғи билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтрансгаз”АКнинг 02-07-52/119-сон маълумотномаси). Натижада устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиқ хусусий секторга сотиладиган давлат иштирокидаги корхоналарига техник-технологик кўринишда инвестицияларни жалб этиш орқали стратегик аҳамиятга эга бўлган нефть-газ корхоналарини бошқарувини сақлаб қолган ҳолда, тармоқда молиявий барқарор бўлмаган корхоналарнинг иқтисодий соғломлашувига эришилган.
нефть-газ корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш ва инновацион инфратузилмалар фолиятини жадаллаштиришда корхона амалиётига “инновацион кластер”ларни жорий этиш  таклифи “Ўзтрансгаз”АКнинг 2019 йил 11 декабрдаги 1-сон буйруғи билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтрансгаз”АКнинг 02-07-52/119-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф акциядорлик жамиятлари фаолиятига инновацион ёндашувлар орқали меҳнат унумдорлигини ошириш, фундаментал лойиҳалар интеграцияси ҳамда  хорижий инвесторларни инвестицион лойиҳаларга сармоя киритиш учун жалб этиш ва корхонанинг инвестицион жозибадорлигини орттиришга хизмат қилган;
нефть-газ корхоналарига давлат субсидияларини қисқартириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги иқтисодий нобарқарор корхоналарни давлат хусусий шериклик асосида бошқариш асосланган таклифи “Ўзтрансгаз”АК нинг 2019 йил 11 декабрдаги 1-сон буйруғи билан жорий этилган (“Ўзтрансгаз”АКнинг 02-07-52/119-сон  маълумотномаси). Натижада «Ўзбекнефтгаз» АЖ учун 2024 йилга келиб углеводород хом ашёси, шу жумладан табиий газ қазиб олиш ҳажмини 42,3 миллиард метр кубга ва суюлтирилган газни 1,5 миллион тоннага етказиш прогнозида, шу билан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг эҳтиёжларини тўлиқ қондиришни, шунингдек, компаниянинг даромади ортишида фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish